UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Испания футболи афсонаси "Ал Насср"га кўчиб ўтишга яқин  0 10:21Бугун ўсмирларимиз халқаро ўртоқлик турнирининг иккинчи туринида майдонга тушишади  0 09:55Sofascore. Алиқулов энг зўри, Турғунбоевчи?  2 09:31Абдуқодир Ҳусанов бугун ўтказиладиган "Анже" – "Ланс" учрашуви қайдномасига киритилдими?  1 09:03Mағлубият кечирилмади! "Ал Насср" раҳбарияти мураббийни ҳайдаб юборди  5 08:36"Байер" эртаги давом этади. Алонсо жамоаси тарихда илк бор Суперкубокни қўлга киритди  3 08:13Суперлига. Бугун Тошкентда дерби, "Бобур Арена"да "Андижон" "Сурхон"ни меҳмон қилади  3 07:25А Серия. "Милан" сўнги дақиқаларда камбек амалга оширди, Мората "Милан"даги биринчи голини урди, 1-тур ўйинлари битта саҳифада  4 06:50ЛаЛига. "Валенсия" - "Барселона" 1:2, Ямалдан ассист, Левандовский иккита урди   0 06:45Туркия Суперлигаси. "Адана Демирспор" - "Ризеспор" 1:2, Алиқулов бурчак зарбасини голга айлнатирди  5 02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  21 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  13 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  14 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  4 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  5

Макбернининг сўнгги дақиқаларда урган голи МЮни ғалабадан маҳрум қилди Янгиликлар

Макбернининг сўнгги дақиқаларда урган голи МЮни ғалабадан маҳрум қилди

Англия Премьер-лигаси 13-тур доирасида "Шеффилд Юнайтед" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Шеффилд Юнайтед" - "Манчестер Юнайтед" 3:3

Гол: Жон Флек (19), Муссе (52), Макберни (90) - Уильямс (72), Гринвуд (77), Рэшфорд (79)

"Шеффилд Юнайтед": Мур, Стивенс, Башем, О`Коннелл, Болдок, Норвуд, Флек, Ландстрем, Жагелка, Муссе, Макголдрик.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Линделёф, Уильямс, Жеймс, Перейра, Марсьяль, Фред, Жонс, Рэшфорд.


Шеффилд Юнайтед

Джон Флек - 19', Лис Муссе - 52', Оливер Макберни - 90'

Премьер-лига . 13-тур

24/11/2019, 20:30

3
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Брэндон Уильямс - 72', Мэйсон Гринвуд - 77', Маркус Рэшфорд - 79'

Стадион: Bramall Lane, 32024 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
19'  Джон Флек
51'  Джон Ландстрем
52'  Лис Муссе
52'  Джон Флек
68'  Лис Муссе (Оливер Макберни)
78'  Дэвид Макголдрик (Билли Шарп)
83'  Крис Бэшем (Каллум Робинсон)
90'  Оливер Макберни
90'  Каллум Робинсон
46'  Фил Джонс (Джесси Лингард)
50'  Брэндон Уильямс
60'  Аарон Уан-Биссака
72'  Брэндон Уильямс
73'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
77'  Мэйсон Гринвуд
77'  Маркус Рэшфорд
79'  Маркус Рэшфорд
79'  Дэниел Джеймс
85'  Антони Марсьяль (Аксель Туанзебе)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+4. Ҳа, айтганча иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилган эди.

90+2. Гол ҳаққоний. Ҳисоб 3:3

90+1. Шошилмаймиз. Ҳакам VARга мурожаат қилмоқда.

90. ГОООООООООООООООООЛ!!! "Шеффилд" ҳисобни тенглаштирди. Макберни ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келувчи голга муаллифлик қилди.

86. 3та голдан сўнг Фергюсон ўзида йўқ хурсанд)

84. МЮда ҳам ўзгариш. Рэшфорд ўз ўрнини Туанзебега бўшатиб берди.

83. "Шеффилд"да ўзгариш. Бэшем ўз ўрнини Робинсонга бўшатиб берди.

79. ДАҲШАТТТТТТ! РЭШФОРДДДДДДДД! МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ажойиб ҳужумдан сўнг Рэшфорд тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

79. Сал аввалроқ "Шеффилд" таркибида ўзгариш рўй берди: Макголдрик ўрнига Шарп туширилди.

77. ГООООООЛ!!! Гринвуд жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни "Шеффилд" дарвозасига аниқ йўллади.

75. Голдан сўнг Сульшер ўйинга Гринвудни туширди, у Перейрани алмаштирди.

72. ГОООООООООЛ!!! МЮ ҳисобни қисқартирди. Жеймснинг жарима майдончаси ичига узатилган тўпини "Шеффилд" футболчиси зарарсизлантира олмади. Уильямс ўзига келиб тушган тўпни эса дарвозага аниқ йўллади.

68. Ҳа, унинг ўрнини Макберни эгаллади.

68. Муссе югуриб кетаётган пайтида жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайди.

65. Ҳозирча "Манчестер Юнайтед" ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда, аммо мезбонлар бунга ажойиб тарзда қаршилик кўрсатишмоқда.

60. Навбатдаги сариқ карточка Аарон Ван-Биссакага кўрсатилди.

57. Онлайн жадвалга қарайдиган бўлсак "Шеффилд" 5-ўринда, МЮ эса 10-ўринда жойлашганини кўрамиз.

52. ГООООООООЛ!!! Муссенинг жарима майдончаси ташқарисидан берган ажойиб зарбаси дарвозанинг ўткир бурчагига кириб кетди. 2:0 (!)

51. Сариқ карточка навбати "Шеффилд"га келди. Мезбонлар футболчиси Ландстрем қарши ҳужумни тўхтатгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

50. Ўйиндаги илк сариқ карточка қўпол ҳаракати учун Уильямсга кўрсатилди.

49. МЮ иккинчи бўлимни фаол бошлади. "Қизил иблислар" ҳозир ҳаракат қилишмаса, кейин кеч бўлишини тушуниб туришибди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

- МЮда иккинчи тайм олдидан ўзгариш. Майдонга Лингард тушди, у ҳимоячи Фил Жонсни алмаштирди.

ТАНАФФУС

46. Бош ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

44. Ўйин ҳозирча дақиқаларга келиб сал сокинлашди. МЮ тўпни кўпроқ ўзида сақлашга уринмоқда.

39. Зарбалар бўйича статистика "Шеффилд" тарафида: 7-1

34. "Шеффилд" "Манчестер Юнайтед" дарвозаси томон ҳужумлар қилишда тўхтамаяпти. Бу кетишга иккинчи голни кўрсак ҳам ажаб эмас.

29. Рэшфорд МЮнинг ушбу учрашувдаги илк зарбасини ижро этди. Зарба аниқ, аммо кучсиз.

23. Қойил! "Шеффилд" гол ургандан сўнг ҳам тинчимаяпти. Улар фақат ҳужум ҳақида ўйлашмоқда.

19. ГООООООООООЛ!!! Давид Де Хеа яна сейв ижро этди, аммо қайтган тўпни Флек дарвозага аниқ йўллади. МЮ ҳимоячилари бу вазиятда хатога йўл қўйишди.

16. Ҳозирча "қизил иблислар" "Шеффилд" дарвозаси томон зарба бермади. Мезбонлар илк дақиқаларданоқ "иккинчи рақам" бўлиб ўйнаш ниятлари йўқлигини кўрсатишмоқда.

11. Ухххххх!!! Де Хеа бир неча секундлар ичида 2та ажойиб сейв ижро этди. Мезбонлар голга жуда ҳам яқин келишган эди.

9. Ҳозирча "Шеффилд" ёмон кўринмаяпти. МЮ эса аста-секин ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

4. Илк дақиқаларданоқ "Шеффилд" олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо, иш дарвозага зарба беришгача етиб бормаяпти.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалом алейкум "Championat.asia" ўқувчилари. Тез орада бошланадиган АПЛ доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Шеффилд Юнайтед" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика