"Шахтёр" ўз футболчисини "Бавария"га сотишни истамади
21 мар 2021 11:29
Янгиликлар
"Шахтёр" ўз футболчисини "Бавария"га сотишни истамади
Донецкнинг "Шахтёр" клуби директори ёрдамчиси Карло Николини "Бавария"нинг ҳимоячи Додога бўлаётган қизиқишлари ҳақида гапирди.
"Шахтёр" ўз футболчиларига босим ўтказмасдан, уларни пишитиб, Европанинг топ-лигаларига етказиб берадиган клублардан бири ҳисобланади. Таркибимизда 7 нафар 22 ёшгача бўлган футболчилар бор ва улар исталган жамоа таркибида ўйнай олишлари мумкин.
Додога кўплаб топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. Италиядагилар унинг учун 4 млн, "Бавария" эса 25 млн евро таклиф қилди.
Тайсоннинг шартномаси якунига етмоқда, Марлос ва Жуниор Мораесни алмаштириш керак. Шу боисдан биз 16 ёшли футболчиларни кузатишни бошладик. Нима бўлишини кўрамиз. Бразилияда бизнинг клубни қадрлашади", - деди Николини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар