UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  13 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  3 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  7 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1

Шавкат Саломов: “Муҳими жамоа ғалабаси” Янгиликлар

Шавкат Саломов: “Муҳими жамоа ғалабаси”

“Бухоро” — “Навбаҳор” жамоалари учрашуви (3:2) сўнгида учрашув қаҳрамонларидан бири бухороликлар сардори Шавкат Саломов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Айниқса “Навбаҳор” жамоаси мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказиб, кескин қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Хайриятки шу куни омад биз томонда бўлиб, ғалаба қўлга киритдик.

- Ўйиндаги учта голли пас? Албатта бу натижага эришганимдан жуда хурсандман. Қолаверса, бунда ўша вазиятларни голга айлантирган жамоадошларимнинг ҳам маҳорати муҳим рол ўйнади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.  Энг асосийси жамоамиз ғалабага эришди. Бу менинг шахсий рекордимдан анча устун туради.

“Навбаҳор” жамоаси ҳам яхши шаклланган команда экан. Ушбу жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Шавкат Саломов.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика