UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  17 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди"

“Металлург” – “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Тошкент вилояти жамоалари дербиси ҳар қачонгидек бу сафар ҳам қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтиб, мухлисларга манзур бўлди. Ғузордаги мағлубиятдан кейин футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий ҳолатини тиклаш борасида мураббийларимиз жиддий бош қотиришди. Ўйинга тайёргарликдан кўнгил тўлганди. Бироқ учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юбориб, таъқибчига айланиб қолишимизни кутмагандик. Футболчиларимиз тайм ўрталарига келганда ўз ўйинларини намойиш эта бошлашди. Биринчи таймда биз натижадан қониқдик. Иккинчи таймда эса ўйинимиздан.

Бугун ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётган Зоҳид Абдуллаев ёшларга ўрнак бўлди, деб айта оламан. Бежизга миллий терма жамоамиз мураббийлари назарига тушмаганлигини исботлади ва жуда муҳим голларга муаллифлик қилди. Бу ўйинда очко бизга ҳам, олмалиқликларга ҳам жуда зарур эди. Бизга уйимизда деворларимиз – мухлисларимизнинг қўллаб қувватлаши ёрдам берди ва мақсадимизга эришдик, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика