"Шаржа" Отабек Шукуровнинг Туркия жамоасига ўтаётганини тасдиқлади
		
		23 июл 2022 23:06
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Шаржа" Отабек Шукуровнинг Туркия жамоасига ўтаётганини тасдиқлади
"Шаржа" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Отабек Шукуровнинг Туркия чемпионатига йўл олаётганини маълум қилди.
			"Ўзбекистон термаси футболчиси Отабек Шукуров Туркиядан таклиф қабул қилиб олди. Клубимиз унга ижобий жавоб берди ва "Фотих Карагюмрук" билан музокаралар ўтказишга рози бўлди. Шу орқали футболчи Европада фаолият олиб бориш имкониятини қўлга киритади", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Бу ҳақда олдинроқ сайтимизда "Эшитдик-да" рукни орқали маълумот бергандик. Айни дамда "Фотих Карагюмрук" жамоасини Андреа Пирло бошқармоқда. Бу "Фотих Карагюмрук"нинг янги мавсум олдидан тўққизинчи трансфери бўлади.
Ўтган мавсумда Отабек Шукуров "Шаржа" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди. У 2017 йилдан буён шаржаликлар таркибида ўйнаб келаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар