UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  4 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади Янгиликлар

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган "Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатининг охирги тўрт учрашувида ғалаба қозона олмади.

Португалиялик мураббий Андрей Виллаш-Боаш бошқарувидаги жамоа охирги марта 15 июль куни сафарда "Янбиан" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери "Шанхай СИПГ" тўртта ўйинда майдонга тушиб, уч бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлуб бўлди.

Жамоа аввалига ўз майдонида турнир жадвали пешқадами "Гуангжу Эвергранд" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Агар ўйиннинг 85-дақиқасида Ву Лей гол урмаганида "Шанхай СИПГ" 22 июль куни ўз майдонида ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди, чунки меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. 

Кейинги турни сафарда "Шандонг Луненг"га қарши ўтказган шанхайликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аввалига "Шанхай СИПГ" ҳисобни очди. 23-дақиқада Одил Аҳмедовнинг тўп узатиши натижасида тўпурар футболчи Ву Лей гол урди. Лекин кейинчалик 69 ва 87-дақиқаларда майдон эгалари икки бор гол уриб ғалабага эришишди. 

Бу ўйиндан кейин "Шанхай СИПГ" орада Кубокнинг жавоб баҳсини ўтказди. Ўз майдонида "Тианжин Куанжиан"ни қабул қилган жамоа биринчи ўйиндаги 0:3 мағлубият аламини олиб, жавоб беллашувида 4:0 ҳисобида зафар қучди. Орадан уч кун ўтиб мазкур клублар бу сафар чемпионат ўйинида тўқнаш келишди ва бунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ва ниҳоят, кечаги учрашувда "Хебей" меҳмони бўлган Виллаш-Боаш шогирдлари яна дуранг қайд этишди - 2:2. Бунда ҳам "Шанхай СИПГ" ютқазаётганди, аммо 90-дақиқада киритилган гол Аҳмедов жамоадошларини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Гуангжу Эвергранд" 21 ўйиндан 47 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Шанхай СИПГ" ҳам 21 учрашувда майдонга тушган ва 42 очко жамғарган. Учинчи ўринни эса "Тианжин Куанжиан" 37 очко билан эгаллаб турибди. 

Футболчимиз Одил Аҳмедов клуби натижалари бизни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шу боис умид қиламизки, "Шанхай СИПГ" тез орада "дуранглар эпидемияси"дан чиқиб кетади ва кейинги ўйинлардан ғалаба қозона бошлайди. Қуйида Одил Аҳмедов жамоасининг сентябргача бўлган ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 

13 август. Хитой чемпионати 

"Шанхай СИПГ" - "Чонгкинг Лифанг"

16 август. Хитой Кубоги

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

19 август. Хитой чемпионати 

"Гижу Хенгфенг" - "Шанхай СИПГ"

22 август. Осиё чемпионлар лигаси 

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

Х.Холиқов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика