

Бу хабарни "Краснодар" бош директори Владимир Хашиг тасдиқлади. Олдинроқ Аҳмедовга "Шандон Луненг" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. "Шанхай СИПГ" яқиндагина Лондоннинг "Челси" клубидан бразилиялик Оскарни Осиё қитъаси учун рекорд суммага сотиб олганди.
"Шанхай СИПГ"ни португалиялик Андре Виллаш Боаш бошқариб бормоқда. Клуб сафида бразилиялик Халк, Элкесон, Оскар, аргентиналик Дарио Конка ивуарлик Жан Эврард Куасси, кореялик Ким Жу Юнг каби легионерлар ўйнашади.




