"Шанхай Шэнхуа" Чемпионлар лигасини ютган мураббийга қизиқмоқда
09 сен 2017 12:36
Янгиликлар
"Шанхай Шэнхуа" Чемпионлар лигасини ютган мураббийга қизиқмоқда
Хитойнинг "Шанхай Шэнхуа" янги мураббий изламоқда ва "Барселона" собиқ устози Луис Энрике хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Хитой клуб 47 ёшли мутахассиснинг вакиллари билан боғланди.
"Шанхай Шэнхуа" Густаво Пойет қўл остида 22 та учрашув ўтказди ва айни дамда Хитой чемпионатида 11-ўринни эгаллаб турибди.
"Барселона" бош мураббийи вазифасини тарк этган Луис Энрике бир йил таътил олмоқчи, бироқ у "Шанхай Шэнхуа"ни бошқармоқчи бўлса, тезроқ мураббийлик вазифасига қайтишига тўғри келади - Хитой чемпионатида янги мавсум 2018 йилнинг бошида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике "Барселона" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар