
Германияда "Шальке" жамоаси ўз майдонида "Реал" билан тўқнаш келса, иккинчи беллашув Швейцарияда "Базель" ҳамда "Порту" ўртасида кечади.
Биз сайтимиз орқали "Шальке" - "Реал" учрашувидан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Баҳсни Шаҳбоз Беғамов "CA" ўқувчиларига ёзма равишда шарҳлаб боради.
Шунингдек, "Базель" - "Порту" ўйини ҳисоби ҳам бошқа саҳифа орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала ўйин соат 00:45да бошланади.