UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  3 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Шаҳзод Шайманов: "Насаф"га қарши ўйнай олмайман" Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: "Насаф"га қарши ўйнай олмайман"

Куни кеча Ўзбекистон чемпионати олий лига ўйинлари 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Муборакнинг "Машъал" клуби ўз уйида Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва томонлар нурсиз дуранг қайд этишди. Ушбу учрашувдан сўнг "Машъал" клуби футболчиси Шаҳзод Шайманов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. "Олмалиқ" жамоасига қарши учрашувнинг биринчи бўлимида об-ҳаво бироз иссиқ бўлгани учун майдонда бироз қийналиб ҳаракат қилдик. 

Иккинчи бўлимда ўзимизга келиб олдик ва бир қатор ҳужумларни амалга оширдик. Шу куни "Олмалиқ" жамоаси ҳимояда тартибли ўйин кўрсатди. Қайсидир вазиятда рақиб жамоа ҳимоячилари ва дарвозабони яхши ўйин кўрсатган бўлса қайсидир вазиятда яратилган вазиятлардан ўзимиз унумли фойдалана ололмадик. Энди кейинги турда "Насаф" жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. "Аждарлар" анча яхши шакилланган жамоа, уларга қарши бизни қийин учрашув кутиб турибди. Менда сариқ карточкаларим сони 4тага етганлиги сабабли "аждарлар"га қарши ўйинни ўтказиб юбораман", - дейди "Машъал" клуби футболчиси Шаҳзод Шайманов.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика