Шаҳзод Шайманов: “Ҳозирча жамоани уч нафар футболчи тарк этди”

Narzulla Saydullayev
23 дек 2016, 19:25
Муборакнинг “Машъал” жамоаси 15 декабрдан бошлаб қишки йиғинни бошлади.
Клубни бир нечта футболчилар тарк этишган бўлсада, уларнинг ўрнига янги футболчилар жамоага ташриф буюрмоқда. Шаҳзод Шайманов клуб билан шартномаси йил оҳирида ўз ниҳоясига етади.

“Айни дамда жисмоний ҳолатимизни тиклаш борасида машғулотлар ўтказмоқдамиз. Ҳозирча жамоани уч нафар футболчи тарк этди. Биринчи лигада ўйнаган бир-икки футболчилар кетларнинг ўрнини босиш учун жалб қилинди. Қолган футболчилар ёшлар жамоамиздан таклиф қилинган. Ҳозирча клуб олдига қандай вазифа қўйилгани ҳақида бизга ҳеч ким, ҳеч нима демади. Балки Янги йил байрамидан сўнг айтишар”, - дейди “Машъал” футболчиси Шаҳзод Шайманов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia