UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  4 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик" Янгиликлар

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлига-2021 якунларига кўра турнир жадвалида 10 ўринни эгаллади.

Албатта ушбу кўрсаткич аввалги йилларга қараганда анча паст ҳисобланади. Боиси барчамиз бу жамоанинг ўта ўринларда кўришга одатланганмиз. Лекин мавсум сўнггидаги қалтис вазиятни ҳисобга олганда жамоа кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқа олди. Биз билан суҳбатда бўлган ҳужумчи Шаҳзод Нурматов бу борада қуйидагича фикрларни билдирди. 


- "Металлург" учун мавсум қандай ўтди? Қониқарсиз десак жамоа лигада қолишни уддасидан чиқди, қониқарли десак, жамоа эгаллаган ўрни ўзига мос эмас...

- Жуда қийин мавсум ўтказдик. Йил давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказган бўлсакда, охирида Суперлигада қолиш вазифасини бажардик. Охирги иккита ўйиндаги ғалабалардан сўнг барча хурсанд бўлди. 

- Сўнгги учта ўйинда жамоа тартибли ҳаракат қилди ва натижа кўрсата олди. Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари кунлари юзага келди. Қайсидир маънода танаффус жамоа учун вақтинча қўниш вазифасини бажариб, футболчилар ўзига келиб олишига ёрдам бердими?

- Шундай десак ҳам бўлади. Тикланиб олишимиз учун ёрдам берди. Шунингдек испаниялик мураббий Луисма Эрнандеснинг ҳам хизмати катта. Ички муҳитни яхшилашга эришди, дея оламан. 

- Александр Лобанов, Камолиддин Тожиев каби футболчилар сўнгги турларда сафга қайтди. Бундай масъулияти катта ўйинда лидерлар кўп нарсани ҳал қилади...

- Уларнинг сафимизга қайтгани жамоанинг руҳини кўтарди. Бу фикрга қўшиламан. Қийин пайтда тажриба барибир ўз сўзини айтади. Етакчиларнинг ўрни катта, деб ўйлайман. Лекин ёшларсиз ҳам вазифасини бажара олмасдик. Чунки майдонда 11 киши ўйнайди. 

- "Металлург" сиз учун қадрдон жамоа ҳисобланади. Шу клуб орқали мухлисларга танилгансиз. Лекин сиз ўйнаган пайтдаги билан солиштирганда ўзгаришлар кўп. Бу сизда қандай фикрларни уйғотди?

- Мазкур жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Мухлислари ҳам ўзгача. Мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолган. Кўп нарсалар ўзгарган. Жамоа базаси яхшиланган. Академия ишга туширилди. Кўп ўзгаришларга қўл урилган. 

- Мавсум бошида чемпионат қандай ўтишини тахмин қилган эдингиз? 

- Бошқа жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашларини тахмин қилмаганман. Лекин "Металлург" мавсумни тепа ўринларда тугатишини тахмин қилгандим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика