UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик" Янгиликлар

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин эронликлар мураббийи Муҳаммад Навази ўз фикрларини билдирди.

"Барчага раҳмат. Аввало футболчиларга раҳмат айтамоқчиман. Улар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Улар жуда ҳам чарчашди. Олдин ҳам айтгандим, Қатарга Эрондаги муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Кейинги мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. "Пахтакор" жуда кучли жамоа ва бугун улар буни исботлашди. Барча жабҳада ютқаздик дея олмайман, Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик. Муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.

Бу мусобақа биз учун яхши ўтди. Қатарга меҳмондўстлик учун раҳмат. Менимча Жаҳон чемпионати ҳам ажойиб тарзда ўтади. Камчилик томонларини айтадиган бўлсам олтита клуб билан бир меҳмонхонада яшаш ва у ердан ҳеч қаерга чиқмаслик руҳий томонлама оғир, - дейди Навази.

- "Шаҳр Ходро" ОЧЛда биронта гол ура олмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бизнинг таркиб янги ва бу мусобақага бир ой давомида бирга тайёрландик холос. Қайтараман, ташқи муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Бу мусобақа биз учун тажриба мактаби бўлди ва кўплаб имкониятлар яратиб улардан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар тажриба тўплаш учун жуда муҳим.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика