UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  4 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  25 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  19 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  31 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  50 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика