UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

“Севинч” Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Янгиликлар

“Севинч” Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

23 апрель куни Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида Ўзбекистон Суперкубогининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув бошланишидан аввал ўзбек аёллар футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган, “Андижанка” жамоаси бош мураббийи, жонкуяр устоз М.Д.Ким хотираси учун ҳурмат бажо келтирилди. Шунингдек майдонга футболчилар кийимларига қора боғичлар тақишган ҳолда тушдилар.

Дастлабки учрашувда  3:0 ҳисобидаги “Севинч” жамоасининг ғалабаси деярли Суперкубок тақдирини ҳал қилиб бўлган эди.

Аммо, ўзбек футболида ўз жойини топиб бораётган “Металлург W” жамоасидан ҳар нарса кутиш мумкин эди. Зеро, ўйинолди матбуот анжуманида “Металлург W”  жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов “биз эртага бошқача ўйин кўрсатамиз, биз бу ерга Суперкубокни қўлга киритиш учун келдик”, – дея фикр билдирганини ҳисобга олсак, уларнинг дастлабки учрашув ҳисоби ҳам  кайфиятини туширмаганлиги аён эди.

Стадионда йиғилган мухлислар ҳам учрашув илк дақиқаларидан меҳмонларни жиддий мақсадда майдонга тушганларига гувоҳ бўлишди.  “Металлург W”  жамоаси учрашувни  ҳужумлар билан бошлади. Улар тезкор гол уриш пайида бўлишди. Лекин тажриба бари-бир майдон эгаларида кўплиги кўриниб турар эди.

Жамомаиз учрашувда ҳимояга катта эътиборини қаратишга мажбур бўлди. Учрашувдаги ҳисобни очиш жамоамиз сардори Зебо Жўраевага насиб этди. Қарши ҳужумларининг бирида, аниқроғи ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумда Зумрат Назарова тўпни рақиб жарима майдонида турган З.Жўраевага ошириб берди, ўтган мавсум тўпурари бир зарба билан тўпни Гуландон Бойматова қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0.

Мезбонлар ушбу голга жавоб қайтаришни ўзоққа чўзишмади, улар орадан икки дақиқа ўтиб, ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Гол муаллифи Моҳигул Икромова бўлди -1:1. Ана шу ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди.

Ўйиндаги ҳисоб тенглашгач “Металлург W” жамоаси футболчилари ҳужумга зўр беришди. Жамоамиз мураббийлари бу пайтда таваккал қилмасдан ёш ҳужумчи Нилуфар Қудратова ўрнига ярим ҳимояда яхши ўйин кўрсата оладиган Шахзода Жамоловани майдонга туширишди.

Тўғри, жамоамиз ташкил этган ҳужумларда ҳисобни йириклаштиришга ҳам имконлар тўғилди, аммо бу вазиятларда ҳужумчиларимизга аниқлик етишмади.

Учрашув бош ҳаками Анна Сидорова ҳам тез-тез чўнтагидан сариқ карточкаларни чиқаришга мажбур бўлди. Мана шу ҳам ўйинни жуда кескин ва муросасиз кечганидан далолат бериб турарди.

Шу куни стадионга ўз ҳамшаҳарларига далда бўлиш  учун кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Улар тинмасдан учрашув давомида “Севинч” жамоаси қизларини қўллаб туришди.



Учрашувда ҳар иккала жамоа ҳисобда олдинга ўтишга уринсалар ҳам бу ҳеч қайсиларига насиб этмади. Учрашувдаги 1:1 ҳисоби сақланиб қолди. Дастлабки учрашувда жамоамиз 3:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этишгани учун Суперкубок баҳсларида улар ғолиб деб, топилишди.

Учрашув тугаллангач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон АФАдан ташриф буюришган ташкилотчилар томонидан аввало “Металлург W” жамоасига иккинчи даражали диплом ва “Севинч” клуби бош ҳомийси – “Шўртангазкимё”  мажмуаси томонидан эса, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сўнг энг ҳаяжонли дамлар бошланди. ЎзАФА вакили Эльмира Ғуломова Ўзбекистон Суперкубогини ва биринчи даражали дипломни  “Севинч” жамоаси сардори – Зебо Жўраевага топширди. Шунингдек уларга ҳам бош ҳомий томонидан совғалар топширилди. Жамоамиз қизлари бу ютуқни майдоннни ўзида нишонлашга киришиб кетишди. Уларнинг қувончлари чексиз эди.

Шундай қилиб, ўн карра Ўзбекистон Чемпиони бўлган жамоамиз ўз тарихларида илк марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланишди!

Ўзбекистон Суперкубоги жавоб учрашуви

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1
Голлар:
Зебо Жўраева 20 – 1:0, Мохигул Икромова 22  – 1:1
Қарши ш.”Геолог” стадиони. 23.04.2015 й. 17:00
Бош ҳакам: Анна Сидорова  (ФИФА рефериси, Тошкент ш.)
Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Тошкент ш.), Зилола Раҳматова (Қарши ш.)
Захира ҳаками: Дилфуза Рўзиева (Қарши ш.)
Назоратчи:  Тимур Абдуллаев (Тошкент ш.)

“Севинч” (Қарши): 1.Ольга Кахарова, 5. Маҳлиё Юсупова, 15. Мафтуна Шойимова, Камола Рисқиева, 2. Шоҳида Тожиддинова, 4. Саида Хандамова, 25. Зумрат Назарова, Маҳлиё Сарикова, 19. Мария Моисеева, 23. Нилуфар Қудратова (11.Шахзода Жамолова 46), 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 16. Матлуба Абдирасулова, 12. Лайло Тилавова, 17.Танзила Зарбиева, 6. Фаёза Самандарова.

“Металлург W” (Бекобод): 30.Гуландон Бойматова, 9.Шодия Тошева, 21.Ҳолида Дадабоева, 18.Юлдуз Набиева, 4.Насиба Ҳожиева, 77.Нозима Камолтоева, 7.Махфуза Турапова, 22.Мавлуда Мунавварова, 8.Наргиза Абдирасулова (с) (99.Лутфинисо Холиқова 83) , 10.Моҳигул Икромова, 17.Людмила Карачик.

Захира: 30.Алина Демьяненко, 27.Ўғилой Облақулова, 23.Умида Худойбоқова, 11.Зарина Бобоева, 99.Лутфинисо Холиқова.

Огоҳлантириш: Моҳигул Икромова 57, Нозима Камолтоева 59, Маҳлиё Сарикова 63, Шохида Тожиддинова 65, Камола Рисқиева 81.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика