UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  11 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  220 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида Янгиликлар

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида

Ўн карра Ўзбекистон чемпиони тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Қаршининг “Севинч” жамоаси таркибида бу йилдан катта ўзгаришлар бўлади.

Жамоамизни бир қатор тажрибали ва кўп йиллар жамоада тўп тепган ўйинчилар тарк этишмоқда. Таркибмизда таниш ибора билан айтганда, “авлодлар алмашинуви” рўй берадиган кўринади.

Демак, моҳир ҳужумчимиз ва жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева янги мавсумдан фаолиятини Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасида давом эттиради. Дарвозабонимиз Ольга Кахарова эса Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчи Маҳлиё Сарикова, ярим ҳимоячиларимиз Феруза Турдибоева ва Зумрат Назаровалар Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафига бориб қўшилишди.

Яна бир тажрибали ҳимоячимиз Маҳлиё Юсупова футболчилик фаолиятини якунлади.

Клубимиз мураббийлар штаби жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнини бунгача Муборакнинг “Машъал W” жамоасида ўйнаган, аслида “Севинч” клуби тарбияланувчилари бўлган бир қатор ёш футболчи қизлар ҳисобига тўлдиришга қарор қилишди. Жумладан, ҳимоячи Феруза Бобохўжаева, ҳужумчилар Мафтуна Панжиева, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева ва Шахноза Қурбоновалардир. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ёш футболчи қизларимиз Бахром Норсафаров бошчилигидаги мамлакатимизнинг U-19 терма жамоасининг ҳам ўйинчилари ҳисобланишади. Жамоамиз сафига бундай ёш футболчилардан яна қўшилиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда жамоамиз сафида яна бир ўйинчи кўрикдан ўтмоқда, бу муқаддам Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафида фаолият юритган тажрибали ярим ҳимоячи Нозима Эргашевадир. Агар бу футболчи мураббийларимизга маъқул келса, янги мавсумдан жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

“Севинч” клуби олдига бу йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон аёллар футболидаги барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Владислав Хан, Бахром Норсафаров, Константин Смирнов ва Ольга Беловалардан иборат клубимиз мураббийлар штаби ана шу вазифаларни бажариш учун ўз иш режаларини ишлаб чиқишган ва бу режаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

“Севинч” жамоамиз ҳозирги кунда Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги футбол мавсумига тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Жамоамиз 12-16 феврал кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-турида иштирок этади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика