"Севилья" "Тоттенхэм"дан Лукас Моурани сотиб олиши мумкин
03 окт 2022 14:31
Янгиликлар
"Севилья" "Тоттенхэм"дан Лукас Моурани сотиб олиши мумкин
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Лукас Моура фаолиятини Испанияда давом эттириш эҳтимоли мавжуд.
Манбага кўра, 30 ёшли бразилиялик футболчига "Севилья" даъвогарлик қилмоқда. Испания клуби қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олишга уринади.
Моура жорий мавсум АПЛда 2 та ўйинда майдонга тушиб, жами 12 дақиқа ўйнади. Ўтган мавсумда у 45 та ўйинда 6 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар