UZ

"Севилья" Шакирига қизиқиб қолди Янгиликлар

"Севилья" Шакирига қизиқиб қолди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жердан Шакири фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

"Football Insider" нашри хабарига кўра, Шакири "Севилья"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий нишони ҳисобланади. Ўз навбатида, "Ливерпуль" раҳбарияти ҳам швейцариялик футболчини 28 млн фунт эвазига сотишга тайёр.

Маълумот учун, жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 10та ўйинда майдонга тушган 28 ёшли футболчи 1 бор рақиблари дарвозасига йўл топган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика