Сетьен "Барселона" футболчиларига илк марта дам берди
26 янв 2020 18:37
Янгиликлар
Сетьен "Барселона" футболчиларига илк марта дам берди
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ЛаЛига доирасида "Валенсия"дан учралган мағлубиятдан кейин жамоанинг машғулотини бекор қилди.
61 ёшли мутахассис футболчиларига бугун дам олишга имконият яратди.
14 январь куни Сетьен "Барселона" бош мураббийи бўлганди. Ўшандан буён у асосан 2 маҳал машғулот олиб бормоқда, шунингдек, барча дам олиш кунлари ҳам бекор қилинаётганди.
Умумий ҳисоблаганди, "Барселона" футболчилари 13 кун ичида 20 машғулот ўтказишди. Энди эса футболчилар бир кун одам олишади.
Пайшанба куни "Барса" Испания Кубоги 1/8 финали доирасида "Леганес"га қарши баҳс олиб боришади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар