Сетьен "Барса"ни судга берди

30 ноя 2020, 01:53
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен клуб устидан судга мурожаат қилди.

"Catalunya Radio" хабарига кўра, испаниялик мутахассис ишдан бўшатилганидан кейин "кўк-анорранглилар" ўз мажбуриятларини бажармагани ва унга келишилган товон пулини тўламаганидан норози.

Кике Сетьен август ойида истеъфога чиқарилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Catalunya Radio