UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  4 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  16 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  21 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо... Янгиликлар

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо...

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига 36-турида “Вальядолид” (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Ўйин охирида ташаббусни рақибга топшириб қўйишимиз бу жисмоний ҳолатимиз билан боғлиқ. Биз янада яхшироқ натижа учун бор куч билан ҳаракат қилаяпмиз, аммо “Реал” барча учрашувларда ғалаба қозонишда давом этмоқда.Учрашув охири асабий кечди. Бу бизнинг биринчи бўлимдаги вазиятларни голларга айлантира олмаслигимиз билан боғлиқ. 

Биз “Вальядолид” бешта ҳимоячи билан ҳаракатланишини кутгандик. Биз ҳам шундай тактикани танлаб, уларга қанотлар орқали босим уюштиришни режа қилгандик. Агар улар Бускетсни “ёпиб” қўйишса, марказий ҳимоячилардан бири орқали ҳужумга отланишни мақсад қилгандик. 30-35 дақиқагача ўйин ажойиб кечди ва ўшангача ҳисобни йириклаштириш имконияти ҳам бўлди. Чарчаш туфайли иккинчи бўлимда кўп вазиятларда рақибга имкониятни бой бердик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

Ўтган ўйиндан 72 соат вақт ўтиб, кейинги баҳсни ўтказишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳаво иссиқ ҳам эди. Айрим ўйинчиларимизда чарчаш аломатлари яққол кўзга ташланди. 

Гризманн ўзини яхши ҳис қилмаганлиги учун алиштиришларини сўради. Ўзгариш мантиқан тўғри. У кетма-кет бешта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва у дам олиши лозим эди. Месси нима учун алмаштирилмади? Ҳисоб қалтис эди. Агар бошқача ҳисоб бўлганида, кўплаб футболчиларга дам бериларди”, деди мураббийи.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика