Сесар Аспиликуэта: "Канте - дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси. У ЖЧ ва ЧЛни ютди, аммо камтарлигича қолди"
30 май 2021 17:00
Янгиликлар
Сесар Аспиликуэта: "Канте - дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси. У ЖЧ ва ЧЛни ютди, аммо камтарлигича қолди"
"Челси" сардори Сесар Аспиликуэта "Манчестер Сити" (1:0)га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабадан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Нголо Канте ҳақида гапирди.
"Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай, у дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси. У барчасини қилмоқда ва катта энергия баҳш этмоқда. Унинг бу ўйинда рақибларидан неча бор тўп олиб қўйганини билмайман. У ажойиб тарзда тўп билан олдинга ҳаракатланади ва катта ҳудудни ёпади.
У билан ёнма-ён ўйнаш - ажойиб туйғу. Албатта, у майдонда бўлмаган пайти, бизга керак бўлади. У ЖЧни ютган, энди Чемпионлар Лигасини ҳам, аммо ҳали ҳам камтар инсонлигича қолмоқда.
У учун мамнунман. Канте - бу жамоанинг катта қисми. Мен у билан бир неча йиллардан буён ўйнаётганимиздан жуда ҳам мамнунман", - дейди испан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар