UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  0 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  3 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  0 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  11 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  4 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  17 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  3 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  8 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  2

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?"

Ҳозиргина Жанубий Корея К-лигасининг 11-тури доирасидаги бир нечта учрашув якунланди.
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп тепаётган “Сеонгнам” клуби ўз майдонида чемпионат пешқадами “Поханг Стилерс”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қувонарлиси, ўйиндаги ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди. Сервер 17-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини голга айлантирди. Жепаров бугунги учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аввалги бош мураббий Парк Жонг Хван клубдан ҳайдалганидан сўнг терма жамоамиз сардорининг бағрига шамол теккан кўринади.

11-турдан кейин “Сеонгнам” 12 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сеонгнамликлар 12-тур учрашувини 11 май куни сафарда “Сеул”га қарши ўтказишади. Демак, Жепаров ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Дарвоқе, 11-турнинг ҳозиргина якунига етган икки учрашувида кучли учликда бораётган жамоалар қимматли очколардан маҳрум бўлишди. Иккинчи поғонани эгаллаб турган “Чонбук Моторс” меҳмонда “Сувон Блуингз” клубига 0:1 хисобида имкониятни бой берди. Учинчи ўринни эгаллаб турган “Жеджу Юнайтед” эса “Улсан Хюндай” майдонидан дуранг (1:1) билан қайтди.

Ўйин якунланганидан сўнг Сервер сайтимизга блиц интервью берди:


“Бугунги учрашувда гол киритганим яхши бўлди. Бу кейинги ўйинларда ўзимга бўлган ишончни янада оширади. Шунингдек, бош мураббийга ҳам бугунги ўйинда менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисми мен ва жамоам учун муваффақиятли давом этади.

Кейинги турда “Сеул” меҳмони бўламиз. Шахсан мен бу учрашувни орзиқиб кутяпман. Чунки, айнан шу жамоа таркибида Корея чемпиони бўлганман. Қизиқ, пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?”, - деди Жепаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика