UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  1 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Сервер Жепаров: "Зулматни енгиб ўтиб, ёруғлик сари етамиз" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Зулматни енгиб ўтиб, ёруғлик сари етамиз"

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сервер Жепаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

"Илк навбатда "Нефтчи" клубини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, улар ғалабага муносиб эди. Дастлабки 30 дақиқа давомида биз яхши ўйин намойиш этдик, тўпга эгалик қилишда қониқарли ҳаракат қилдик. Йигитлар ҳам мураббийлар штабининг кўрсатмаларини бажаришди. Ундан кейин эса нима содир бўлганини билмайман. Кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Клуб бу давр мобайнида қандайдир бахтсизликка йўлиқди ва кўнгилсиз вазиятлар ичида қолди. Бунинг бошланишига ўзингизга маълум, Каха (Махарадзе) билан боғлиқ вазият ҳам мансуб. Менимча, қизил карточка олишимиз беъманиликдай туюлди. Ўша вазиятда тўпни шунчаки тепиб юбориш мумкин эди, лекин бизнинг футболчи тўпни ўзига бўйсиндиришга ҳаракат қилди, кейин эса тўпни олдириб қўйди. Ўйлашимча, бу кўнгилсиз ходиса. Буни қандай тушунтиришни ҳам билмайман, лекин кетма-кет кўнгилсиз ходисалар содир бўлмоқда. Шу боис, бу жиҳатдан йигитларга шикоятим йўқ. Ўлар 100% ўз имкониятларини ишга солди. Ҳатто қизил карточка олиб, бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам кийиниш хонасида уларнинг ғалабани хоҳлаётгани, бу чуқурликдан чиқиб кетишни истаётгани кўриниб турганди. Шу боис, биз ўн киши бўлиб ҳам яхши ҳаракат қила олдик деб ўйлайман. Аввалига биз яхши ўйнаётгандик, кейинчалик биз ўз кучимизни сақлаб қола олмадик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Лекин биз қўлдан келганча олға боришда давом этамиз. Мен бош мураббий сифатида таслим бўмайман. Турли вазиятларга дуч келамиз, лекин ҳеч ким таслим бўлишни истамайди. Биз олдинга қараб интиламиз ва барчасини исботлаймиз. Биз зулматни енгиб ўтиб, ёруғликнинг бошланишига етамиз. Умид қиламанки, менинг бунга кучим етади", деди "Локомотив" устози.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика