UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  2 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  4 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1

Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди Янгиликлар

Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди

Ҳамюртимиз нуфузли маслаҳат гуруҳи аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори, икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (IFAB) футбол бўйича маслаҳат гуруҳи (Football Advisory Panel – FAP) аъзолигига қабул қилинди.

IFAB бу - футбол қоидаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун масъул ташкилот бўлиб, унинг Футбол бўйича маслаҳат гуруҳига ФИФА ва барча конфедерациялардан вакиллар тайинланган. 

ФИФА футболни ривожлантириш раҳбари Арсен Венгер, собиқ футболчилар нигериялик Сандей Олисе, аргентиналик Эстебан Камбиассо, француз Юрий Жоркаеф ва португалиялик Лиуш Фигу каби юлдузлардан иборат бу кенгашда энди Ўзбекистон номидан Сервер Жепаров ҳам иштирок этади. 

Осиё Футбол Конфедерацияси учун ажратилган икки ўриннинг бирига Ғарбий Осиё вакили сифатида айнан Сервер Жеппаров таклиф қилинган бўлса, Шарқий Осиё вакили сифатида Япония Футбол Уюшмаси Президенти, Япония терма жамоаси собиқ футболчиси ва сардори Тсунеясу Миямото танлаб олинган.

IFAB'нинг маслаҳат гуруҳи футбол қоидаларини ўзгартириш, баҳолаш ва таклифлар ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. Кейинги икки йил давомида Сервер Жепаров футболни янада адолатлироқ ва томошабоп қилиш мақсадида олиб бориладиган баҳс-мунозараларда иштирок этади.

FAP аъзолари ўз конфедерацияларининг ва бутун дунё футбол жамиятининг манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Улар профессионал футболни яқиндан билиши, замонавий тенденцияларни тушуниши ва комиссия ишида фаол қатнашишлари зарур.

Сервер Жепаровнинг FAP таркибига қабул қилиниши унинг футбол олдидаги хизматлари тан олингани ва Ўзбекистоннинг халқаро футбол майдонидаги ўрни яна-да мустаҳкамланаётганини англатади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика