Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"
28 апр 2024 22:02
Янгиликлар
Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"
- Ўйин ҳақида
- Жамоамиз аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги босқич вазифаси 1-ўрин билан ҳал этилди. Бу албатта ёқимли. Ушбу натижага эришишимизда ҳиссасини қўшган клубнинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман.
Ўйиндан олдин йигитларга айтгандим, бугун яхши ва чиройли футбол кўрсатишимиз керак деб. Вазиятлардан унумли фойдаланиш ва қўлимиздан келганича голлар уриш лозимлиги ҳақида айтдим. Бугун рақиб дарвозасига 8 та тўп киритдик ва жамоамиз кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқди.
- Эртага U-23 терма жамоамиз Осиё Кубоги ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Бу ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Омад, ғалаба ва муваффақиятли ўйин тилаймиз. "Олимпик" лойиҳаси ташкил этилганидан то вазифа бажарилгунича бир қадам қолди. Эртага мана шу вазифани уддалаб, бу лойиҳада меҳнат қилган барчанинг юзи ёруғ бўлишини тилаб қоламан. Бутун Ўзбекистон аҳли биргаликда мухлислик қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар