UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  6 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  6 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  22

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Оқтепа" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибни табриклайман. Учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Майдон идеал ҳолатда эди. Бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ мос келадиган майдон. Йигитларимиз учинчи ўйинни ўтказишди, ўзларини яхши кўрсата олишди. Жисмоний томондан ишлашимиз керак. Ёш футболчиларимиз катта акаларига қарши ўйнашди. Техник томондан ютқазмадик дея оламан. Бир неча вазиятлар ҳам яратдик. Йигитларга ҳаракат қилганлари учун раҳмат айтаман. Хатоларни келгусида тузатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Сервер Жепаров.

– Жамоангиз икки Суперлига ва битта Про лига клуби билан ўйнади. Бу қанчалик тажриба бўлди?

– Катта тажриба олдик. Мураббий сифатида ҳам. Бу каби рақибларга қарши камчилигингиз яққол кўринади. 

– Жамоамиз ёш футболчилардан тузилган дедингиз. Улар орасида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда ўйнайдиганлари ҳам борми?

– Албатта, 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчиларимиз терма жамоаларда ўйнашади. Биз ўз академиямиздан футболчи олишни мақул кўрамиз. 

– Жамоа олдига Про лига йўлланмаси қўйилганми?

– Баланд мақсадлар қўямиз. Ҳозирда биз биринчи лигада ўйнаяпмиз. Кўрамиз. Иштаха таом пайтида келади. Молиявий томон жуда муҳим. Яхши жамоа учун молиявий тарафлама яхши қўллов бўлиши лозим. 

– Клуб ким томонидан молиялаштирилади?

– Шахсий маблағ эвазига молиялаштирилади. Баъзи жойда мен, баъзи жойда Сергей Султанович томонидан пул сарфланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика