UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40ЖЧ саралаши. Қатар - КХДР. Асосий таркиблар маълум!  3 22:27Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйнамайди  19 22:11Гвардиола "Манчестер Сити"га "Атлетик" етакчисини олиб келмоқчи  1 22:00ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)  364 20:52"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун 100 млн тўлашга тайёр  1 20:06Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қирғиз Республикаси йўқотишга учради  7 19:55"Манчестер Сити" "Барселона" етакчисини нишонга олди  5 19:32Ўзбекистон - Қирғизистон. Таркиблар маълум  63 19:23Ўртоқлик ўйини. Тожикистон ўз майдонида Беларусдан жавобсиз 5та тўп қабул қилиб олди  3 19:01ЖЧ саралаши. Жанубий Корея ўз майдонида Ўмонни мағлуб этолмади  11 18:22Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди  19 18:07"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Клуб "Монжуик" стадиони учун абонементларни узайтиради  2 17:32ЖЧ саралаши. Япония ўз уйида Баҳрайнни мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритди  11 17:10Лаутаро Мартинес жароҳат олди  1 16:46ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди  4

Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди Янгиликлар

Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Сервер Жепаров "Финт Тураева" (Тўраев финти) подкастида нима учун бир пайтлар Европага ўйнамагани ҳақида гапириб берди.

- Осиёнинг энг яхши футболчиси номига овоз беришда Кейсуке Хонда ва Шинжи Кагава каби футболчиларни ортда қолдиргансиз. Улар Европада жуда кўп ва яхши савияда ўйнашди. Нега сизга у ерда ўйнаш насиб этмаган? Фаолиятингиз давомида қандай вариантлар ва таклифларга эга бўлгансиз?

- "Айнтрахт"дан жуда яхши таклиф тушган. 2005 йилда кўрикка борганман ва у ерда 10 кун бўлганман. Дарвоқе, Асрор Алиқулов билан бирга борганмиз. Клубга маъқул келганимни ва мени сақлаб қолмоқчи эканликларини айтишди. Фақат "Пахтакор" билан трансфер суммасини келишиб олишгина қолган.

Бироқ "Пахтакор" билан беш йиллик шартномам бор эди ва бу "Айнтрахт"га ўтишимга тўсқинлик қилган. Мен клуб раҳбарлари билан гаплашдим ва уларга айтдим: "Ахир, яхши таклиф тушса, мени қўйиб юборишингиз бўйича келишиб олгандик". "Пахтакор" шундай жавоб берди: "Ҳали ёшсан, сенда Европага кетиш имконияти яна бўлади, ҳозирча сен бизга кераксан, таркибда ўрнингни босадиган ҳеч ким йўқ". Ўшанда мен 23 ёшда эдим.

Якунда мен кетмадим, бошқа таклифлар бўлса-да, "Пахтакор"да қолдим. Қурбон Бекиевич Бердиев мени "Рубин"га олиб кетмоқчи эди: раҳбариятга қўнғироқ қилди, масалани ҳал қилмоқчи бўлди, ҳатто ўзи ҳам шу ерга келди. Бу, менинг фикримча, 2006 йил эди (бир неча йил ўтгач, 2008 ва 2009 йилларда "Рубин" Россия чемпиони бўлди – таҳририят). Аммо яна келишувга эришиб бўлмади.

Бир неча марта агентлар бир нечта вариантни таклиф қилган. Масалан, Англияга, Чемпионшипга (Англиянинг иккинчи дивизиони). Бироқ ўшанда терма жамоада кўп ҳам ўйинлар ўтказмагандим. Афсуски, мен бу қайси клуб эканлигини билмайман – шунчаки кетишим керак эди, балки шартнома имзолаган бўлардик. 2008 йилда Россия жамоалари билан Туркиядаги йиғинда яна бир ой ўтказдик: мен "Амкар"га, Кападзе "Кубан"га, Нестеров Нальчикнинг "Спартак" жамоасига йўл олган. "Пахтакор" раҳбарияти бошқа жамоаларда ўзимизни синаб кўриш учун юборганди, лекин бу яна натижа бермаган.

Кета олмаганим ачинарли, албатта. Агар ўша пайтларда менинг ўрнимда "Пахтакор"да ёш ва иқтидорли футболчи бўлганида, улар мени алмаштирган, мен эса хотиржам Европага кетган бўлардим. Мен клубга қандайдир тарзда панд бериб қўйиш ёки жамоанинг ўйин тизимини бузишни хоҳламагандим. Европада ўйнашни жуда истардим, бу менинг орзум эди.

Сервер Жепаров иштирокидаги "Финт Тураева" (Тўраев финти) подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика