UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  27 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти  0 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  7 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30

Сервер Жепаров: «Катта эҳтимол билан хориж клубларининг бирига ўтаман» Янгиликлар

Сервер Жепаров: «Катта эҳтимол билан хориж клубларининг бирига ўтаман»

Теглар :  Сервер Жепаров
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг «Ульсан Хюндай»даги фаолияти якунига етганди.

Йил бошида «Ульсан Хюндай» сафига қўшилган ҳамюртимиз ушбу клуб сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилди. Жепаров Корея К-лигасида 5 мавсум тўп сурди. Умуман олганда, терма жамоамизнинг вице-сардори легионер сифатида 2010-2011 йилларда «Сеул», 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб», 2013-2014 йилларда «Сеонгнам Илва Чунма» каби хориж клубларида фаолият олиб борган. Биз билан суҳбатда Жепаров режалари билан ўртоқлашди

- Сервер, "Ульсан" билан хайрлаши сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?

- ...

- Жамоа билан шартномангиз тугаётганмиди?

- Худди шундай. Клуб билан мавсум бошида бир йиллик шартномага имзо чеккан эдим.

- Энди режалар қандай?

- Ўзим учун янги жамоа излайман.


- Ўзингизга қолса, «Ульсан» билан шартномани узайтиришни истармидингиз?

- Икки томон ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келдик. Бундан афсусда эмасман. «Ульсан Хюндай» билан шартномам 31 декабрь куни якунланади. Шундай экан, мен ҳали-ҳамон «Ульсан» аъзосиман. Лекин шуниси аниқки, келишув бошқа узайтирилмайди.

- Балки Ўзбекистонга қайтиш фурсати келгандир?

- Мен бундай деб ўйламайман. Умид қиламанки, ҳали хориж клубларининг бирида ўйнаш имконияти юзага келади. Бунга куч-қувватим етади.

- Хориж клубларидан таклифлар бўляптими?

- Ҳали озод агентга айланмадим. Шартномамнинг бир куни қолгунича ҳам у кучда бўлади. Лекин таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Оғзаки қизиқишлар бор. Тез орада қизиқиш билдираётган клублар номи ойдинлашиб қолади.

- Араб клублари, балки Қозоғистон жамоаларидан таклифлар тушар? Шундай бўлган тақдирда, уларга қандай муносабатда бўласиз?

- Олдин таклиф бўлаверсин-чи,  кўриб чиқиш қочмайди. Катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам хориж клубларининг бирида бошлайман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика