UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  0 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  1 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  3 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  10 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  4 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  48 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0 14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  2

Сервер Жепаров: "Ҳозир эса биз ўзимизда бор нарсаларга эгамиз, шу ҳолос" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ҳозир эса биз ўзимизда бор нарсаларга эгамиз, шу ҳолос"

Coca Cola Суперлига 22-тури доирасида "Олимпик"ка қарши ўйиндан кейин "Локомотив" устози Сервер Жепаров ўз фикрларини билдирди.




- Бундай ўйинда мағлуб бўлиш аламли. 1:0 ҳисобида биринчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатиб туриб, яхши вазиятлар яратиб... Иккита голимиз ҳисобланмади, айрим сабабларга кўра, учрашувда ВАР ишламади. Балки ўша голлар ВАРдан кейин ҳисобга олинганда ҳисобни йириклаштириб, ўйинни эртароқ ҳал қилишимиз, иккинчи бўлим бошқача кечиши мумкин эди. Биринчи бўлимда йигитлар барчасини тўғри бажаришди, режамиз тўлиқлигича ишлади. Йигитларга уқтирган, етказиб бера олган нарсаларимни улар майдонда бажариб бера олгани учун уларга раҳмат айтаман. Чунки биринчи бўлимда рақибдан яхшироқ эдик. Иккинчи бўлимда эса йигитларнинг жисмоний ҳолатидан қўрққандим. Ҳозир ҳолат унчалик яхши эмас. Иккинчи бўлимда эса машғулотлар давомида ҳали тўлиқлигича етказилмаган ишларни қилмоқчи бўлдик. Биз учун иккинчи бўлимлар жуда оғир кечяпти. Балки йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлганида иккинчи бўлим ҳам бошқача кечган бўлармиди... Чарчоқ сабабли яна панд едик, тўпга ета олмаяпмиз, тешиклар очилиб қоляпти, пенальти билан боғлиқ вазиятлар. Барчаси чарчоқдан. Ундан ташқари футболчиларнинг рухий ҳолати ҳам яхши эмас. Уларга ҳар куни "ютиш керак, ютиш керак" деган босим бўлади. Йигитларга эътирозим йўқ. Ўйинда хатолар доимо бўлади. Футболчиларим ютишга ҳаракат қилишди, ўйинга ўзини баҳш қила олишди. 

- "Локомотив"нинг тақвими оғир. "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Пахтакор" каби ўйинларда жамоа қанча очко тўплай олади ва йигитлар рухан ушбу ўйинларга тайёрми?

- Дастлабки навбатда йигитларни рухан ва жисмонан тайёрлаш менинг вазифам. Энди буёғига футболчиларни жисмонан учрашувларга тайёрлашга вақт етарли эмас. Рақиб чемпионлик учун курашаётган бўлса-да, биз ҳам тўхтамаймиз. Ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозир очколар биз учун олтинга тенг. Қўлдан келганча ҳаракат қилиб, очколарни тўплашга интиламиз. Кафолат бераман, йигитлар барча ўйинларда ғалаба учун ўйнайди.

- Жером Этаме ушбу мавсумда еттинчи марта 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади. Бу ҳужумчи учун дахшатли даражада ёмон статистика деб ҳисобласа бўладими?

- Унинг учун шундай. Бу унинг ҳозирги кундаги даражасини белгилаб беради. Бу ерга келдими, барча футболчи гол уришни ўйлаши керак. Ҳа, у бугун чиройли гол урди. Бироқ у қандай бўлса шундай. Бундан ортиғини бажара олмайди. Унинг вазиятни якунлаши жуда ёмон даражада. Агарда у барча вазиятдан гол урганида бу ерда ўйнамаётган бўларди. Балки у ҳужумларни бошлаш, ҳужумларни хавфлилаштириш, рақибларни алдаб ўтишда энг яхшиларидан биридир, афсуски унинг вазиятлардан гол уриш ҳусусияти унчалик зўр эмас. Ростдан ҳам, у ҳамма вазиятдан гол урганида бу ерда ўйнамасди. 

- Агарда "Локомотив" футбол клубининг ҳомийларига қарайдиган бўлсак, ҳавас қиларли номлар бор. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида шундай ҳомийлар орқали ҳужумчи олиб келиш варианти кўриб чиқилмадими?

- Биласизми, мавсум ўртасида бундай селекция ишларини олиб бориш жуда қийин. Чунки кўплаб футболчиларнинг клуби билан шартномаси бўлади. Мавсум ўртасида кўплаб футболчиларда жароҳатлар ҳам бўлади. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида шорт-листдан 5 ҳужумчи ўрин олганди. Шулардан фақатгина Мўмин Мелиевни олиб кела олдик. Қолган футболчиларни эса клублари қўйиб юбормади. Футбочиларни олиб келиш, уларни кўриш кичик муддат ичида амалга оширилмайди. Баъзида бундай давр йилни ҳам қамраб олиши мумкин. Бу жуда қийин жараён ҳисобланади. Ҳозир эса биз ўзимизда бор нарсаларга эгамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика