UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади Янгиликлар

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

35 ёшли ярим ҳимоячи  Теҳрон шарафини ҳимоя қилувчи “Истиқлол”нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди ва клуб билан 500 минг АҚШ долларига тенг 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Сервер Жепаров янги клубида фаол иштирок этиб, самарали натижа кўрсата олса, мукофот пули кўринишидаги қўшимча бонусларга эга бўлади.

Эрон Про Лигаси вакили “Истиқлол” 2015/16 йилги мавсумда чемпионатни 3-ўринда тугатган эди. Жорий мавсумда  жамоа 16-турдан кейин 25 очко билан 16 та жамоа орасида 5-поғонани эгаллаб турибди.

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сервер Жепаровнинг сўнгги клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлганди. У 2016 йилги мавсумда “темирйўлчилар”нинг барча мусобақаларида 34 ўйинда майдонга тушиб,  8 та гол киритди ва “Локомотив”нинг тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлишига ҳамда мамлакат Кубоги соҳибига айланишига ҳисса қўшди.


Сервер Жепаров профессионал фаолияти давомида қуйидаги клубларда тўп сурган:

“Навбаҳор” — 2000–2001
“Пахтакор” — 2001–2007
“Бунёдкор” — 2007–2010
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2010 (ижара)
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2011
“Аш-Шабоб” (Саудия Арабистони) — 2011–2013
“Сеонгнам” (Жанубий Корея) — 2013–2014
“Ульсан Хёндаи” (Жанубий Корея) — 2015
"Локомотив” Тошкент — 2016

Маълумот учун, Жепаров “Сеул” клуби билан Жанубий Корея (2010) чемпионлиги ва Кубоги (2010), “Аш-Шабоб” (2012) билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Тошкентнинг уч клуби — “Пахтакор” (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007), “Бунёдкор” (2008, 2009) ва “Локомотив” (2016) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишга эришган.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2008 йилда Ўзбекистон чемпионати тўпурари, 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика