UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал баҳсидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:3) меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Жуда ҳам оғир баҳс бўлди. Бугунги ўйинда барча асабийлашди. Жамоамга раҳмат айтаман. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизга келиб олдик. Яратган вазиятларимизнинг ярмидан фойдалана олдик. Йигитларга берган кўрсатмаларимнинг 80% бажарилди. Афсуски, йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Таблодаги ҳисоб барчасини кўрсатиб турибди.

- Яратган вазиятларимизнинг ярми яъни 50% фойдаландик дедингиз. Биринчи даврада ҳам "Навбаҳор" даҳшатли вазиятлардан фойдалана олмаганди. Жамоангиз вазиятлардан фойдаланиш самарасини неча фоизга олиб чиқса сиз хотиржам бўласиз?

- 100% албатта. Ягона вазиятдан ҳам фойдаланишни бошласак, мен хотиржам бўламан. Кўп вазиятлар яратаяпмиз, аммо уларнинг самарадорлиги паст. Шунингдек, кераксиз вазиятларда гол ўтказиб юбораяпмиз. Ўйинни назорат қилдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида иккита бирга-бир вазиятга эга бўлдик, аммо уларни кўкка совурдик. Сўнгги дақиқадаги вазиятдан ҳам фойдалана олмадик. Бундай хатоларга кечирилмаслиги керак.

- Сардор Рашидовнинг жароҳати ҳақида гапириб ўтсангиз? У қанчалик жиддий жароҳат олди?

- Жиддий жароҳат эмас эканлигига умид қиламан. Сардор елкасидан жароҳат олди. Яқин орада ушбу саволга жавобни билиб оламиз. Айни дамда Рашидов биз учун сув ва ҳаводек зарур. Барча футболчилар биз учун ўта муҳим ҳисобланади ва барча футболчиларга ишонч билдирамиз.

- Жамоа иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўрди? Йиғинлардан кўнглингиз тўлдими?

- 12 кунлик йиғин ўтказдик. Бундай қисқа вақт биз учун етарли бўлмади. 3 ҳафталик режани 12 кунга сиғдиришга мажбур бўлдик. Йигитларга вақт камлигини ва кўп меҳнат қилишимиз кераклигини айтдим. Йигитларга раҳмат, улар меҳнат қилишди ва нолишмайди. Мақсадларимиз қандай эканлигидан хабарингиз бор. Футболчилар 12 кун давомида қулдек ишлашди. Кўпроқ вақтимиз бўлганида йиғин бироз осонроқ ўтиши мумкин эди.

- Жамоа ёзги трансферлар ойнасида бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Трансферлардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Тажрибали футболчилар билан шартнома имзоладик. Асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этгани туфайли, дарҳол янги дарвозабон излашга мажбур бўлдик. Икки нафар тажрибали дарвозабонлар билан келишувга эришдик. Ушбу позициядан кучсизланиб қолганимиз йўқ. Ёш футболчиларни ҳам таркибимизга қўшиб олдик. Ёшларни ҳам кузатмоқдамиз. Ўринбосарлар жамоаси ва биринчи лигада тўп тепаётган футболчиларни ҳам кузатиб борамиз. Уларга имконият беришимиз аниқ ва бунга мажбурмиз. Намангандан жуда кўп талантлар чиққан, ҳозир эса "Навбаҳор"нинг асосий таркибида бор йўғи битта маҳаллий футболчи бор. Бу уятли ҳолат. Маҳаллий футболни ҳам ривожлантиришимиз керак. Кўп маҳаллий футболчилар бошқа жамоаларда фаолият юритишмоқда.

- "Навбаҳор" ўринбосарлар жамоаси ўтган мавсум лиганинг қўйи поғоналарида эди ва ёмон натижа қайд этаётганди. Жорий мавсум аввалида эса "Навбаҳор" ёшлар ва ўсмир футболчилар билан ишлаш бўйича тажрибали мутахассис Дмитрий Ан билан шартнома тузди. Сиз ҳам "Бунёдкор"да ишлаган вақтингиз жуда кўп ёш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялангансиз. Сиз "Навбаҳор"да нафақат асосий жамоа, балки ўринбосарлар жамоаси ва ёшлар жамоасида ҳам фаолият юритиб, уларни назорат қилишни режа қилганмисиз?

- Биз бир жамоа бўлиб ишлаймиз. Дмитрий асосий жамоанинг мураббийлар штабидан ҳам ўрин олган. Қисқача қилиб айтсам, биз асосий жамоа ва ўринбосарлар жамоасини ҳам бошқарамиз. Барчаси бизнинг назоратимизда бўлади.

- "Навбаҳор"да бош мураббий ўзгарганидан сўнг жамоа атрофида гап сўзлар кўпайди. Жамоанинг иккинчи давра олдидан мақсадлари қандай?

- Биз мураббийлармиз. Ғийбатлашиб ўтирадиган аёллар эмас. Жамоа базасидан деярли чиқмаяпмиз. Тўғрисини айтсам, мен ишлаган жамоаларда бундай таркиб бўлмаган эди. Бундай тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан жуда ёқимли. Футболчиларга кўп гапириб ўтириш ҳам керак эмас. Улар барчасини тушунишмоқда. Бу шунчаки ажойиб. Бундай таркиб йиға олган собиқ мураббийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика