UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  0 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Сергей Лушан: "Бу дежавю" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Бу дежавю"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйиннинг шундай ўтишини кутгандик, баҳс курашларга бой ўтди. Натижа адолатли. Ўйин сўнгида йўқ жойдан қизил карточка орттириб олдик, ўйинни деярли ўзимизники қилиб бўлгандик. Нимаям дердик, бу футбол. Барчани бирдек ҳаяжонда ушлаб туради.

- Бугунги мухлислик ҳақида нима дея оласиз?

- Ўтган йили ҳам айтганман. Фан клубнинг 200 фоиз куч билан қўллаб-қувватлаётгани остида ишлаш менда биринчи ҳолат. Бунда негатив ҳолатлар ҳам бор. Баъзи нарсаларни тушунмайман, мухлислар бизга қарши мухлислик ҳам қилишади. Бу негатив ҳолат. Қолганлари эса ижобий. Бундай мухлислар нигоҳида футбол ўйнаш ёқимли. Мураббий сифатида менда ҳам муаммолар бор. Таркибга келган айрим футболчилар бундай шароитларда илк марта футбол ўйнаши. 3-4 нафар футболчининг ўзига келиб олиши учун 20-30 дақиқа вақт керак бўлди. Булар ҳиссиётга бориб тақалади. Сизлар трибунада ўтириб мухлислик қиласизлар, танқиддан кейин футболчилар ўзларини тушуна олмасликлари мумкин. Лекин бундай катта сонли мухлислар остида футбол ўйнаш аслида энг катта маъно беради.

- Бугун рақибга иккала голни ҳам хато орқали совға қилдик. Умуман олганда бундай ҳолатларда голлар ўтказиб юбориш мумкин эмас. Бу руҳий ҳолатга бориб тақаладими?

- Саволга ўзингиз жавоб бердингиз. Хато қилдик. Рақиб жамоасида сўнгги дақиқада гол уриш оддий ҳолат бўлиб қолган. Бу ҳиссиётларга боғлиқ. Бурчак зарбасидан кейинги гол бу ҳудди ўтган йилги дежавю. Сўнгги дақиқада тўпни бурчакка тепиб юбордик ва гол ўтказиб юбордик. Ўтган ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик, ҳа, хатолар ҳам қилдик, бироқ ғалаба қилдик. Бу футбол. Улар ҳам иккита хато қилишди, биз иккита урдик. Агарда тажрибалироқ жамоа бўлганида тўпни пастга тушириб футбол ўйнарди. Бизда эса доимо бир хил хатолар кузатилмоқда.

- Баҳсни яхши бошлаб, ёмон тугатдик.

- Ундай демаган бўлардим. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Биз яхши ўйнадик, бу ҳали ҳам энди бошланиш босқичдамиз. Барчасини тезда амалга ошириш иложсиз. Рақиб сўнгги дақиқада фақатгина тўпни ҳаволатиб тепиб юборяпти. Бунинг устида ишлашнинг иложи йўқ. Машғулотларда бу билан ишлаб бўлмайди. Бу ерга кўплаб футболчилар бошқача даражадан келган. Уларни ўша даражадан олиб чиқиш керак. Кимни захирадан тушираётган бўлсак, улар йўқолиб қолишмаяпти. Шунчаки югуриб юришаётгани ҳам йўқ. Фақатгина руҳиятдан муаммо бўлмоқда. Умид қиламанки, ўйинни кучайтира оламиз.

- Бугунги ўйинда захирадан тушган футболчилар ўзини оқладими?

- Ҳа. Мен майдондаги ҳолатга қараб ўзгаришлар қиламан. Улар икки метрли ҳужумчиларни майдонга ташлаяпти. Демак бунга қарши иш қилиш керак. Тоировни туширганимиз сабаби у ҳаводаги тўп учун курашда зўр. Ўтказиб юборилган голни тушунтириб бўлмайди. Тўп узатилди, узоқ бурчакдан кимдир тўпга тегди. Кейинчалик нимадир бўлиб тўп дарвозамизга кириб кетди. Тушунарсиз. Бунга қарши нимадир қилиб бўлмайди. Захирадан тушганлар ўзини оқлади дея оламан.

- Азим Аҳмедовни бошида ҳимояда туширгандингиз. Унинг позициясини марказга кўчиришга нима сабаб бўлди?

- Марказни бой беришни бошладик. Бизда  уч хил услуб бор. Рақибнинг келиб чиқиши ва таклифига қараб биз ҳам услубни ўзгартирамиз. Ўтган йили шу сабабли кўплаб ўйинларни олиб чиқиб кетдик. Кимлардир фақатгина бир услубда ўйнайди, биз эса уч хил услубда. Марказни бой беришни, таянч футболчиларимиз вазиятга улгура олмаётганлигини кўриб, Аҳмедовни олдинроққа чиқардик. Буни машғулотларда ишлаганмиз, Азимнинг ўзи ҳам жамоадошлари ҳам буни яхши билишади. Кейин гол ҳам урдик.

- Сир бўлмаса қайси тактикадан фойдаланасиз?

- Ўйинни 5-4-1 билан бошлаймиз. Иккинчи бўлимда эса ҳолатга қараб. Агарда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бўлсак, бошқачароқ услубда ўйнаймиз. Агарда ишларимиз ўхшамаса ҳужумга зўр берамиз. Ҳимояда ишлар ўхшамаса иккита таянч футболчи билан ўйнаймиз. Бу тизимни биз ишлаб боряпмиз.

- Қайси схемада ўйинни якунламоқчи эдингиз?

- Тоировни майдонга туширганимдан кейин 5-4-1га ўтдик. Бунга қадар 4-2-3-1 билан ўйнаётгандик.

- "Навбаҳор" хориж йиғинида кўплаб ўртоқлик ўйинларини ўтказди. Кейинчалик уч расмий ўйинда ҳам майдонга тушди. Ҳар бир ўйинда ротация кўп бўлишининг сабаби нимада?

- Биз ҳали ҳам асосий таркибни аниқлай олмадик. Айрим футболчилар бор, уларнинг нималарга қодирлигини биламиз. Айрим футболчилар бор, улар нималарга яроқли эканлигини ҳали ҳам билмаймиз. Баъзида нимадир ўхшамоқда, кейин нималардир ўхшамайди. 5-6-турларга келиб бизда асосий таркибнинг асоси шаклланиши керак.

- Педро нима сабабдан майдонга тушмаяпти?

- У бошқача чемпионатдан келган. У ҳозирча бизнинг футболни тушунмаяпти. Бразилия футболи бизникидан фарқ қилади. Шунингдек, биз истагандек тезкор эмас. Ўзбекистоннинг футболи Осиёдаги бошқа чемпионатларга қараганда анчагина тез. Лекин шундай ҳолатда ҳам Педро бизнинг биринчи рақамли футболчимиз бўла олади. Ҳозирча ундан сўраётганим кўпроқ бўлмоқда. 5-6-турлардан кейин уни майдонда кўрамиз. Ҳозирча машғулотларда ҳам камчиликлар бор. Холдорхонов термада эди. Ҳозирги пайтда машғулотнинг асоси тактикани ташкил қилади. Шу сабабли Пўлатхўжани асосий таркибга қўйиш кулгили бўларди. Бу ҳолатдан чиқиб кета олдик.

- "Навбаҳор"нинг мавсумдаги вазифаси қандай?

- Чемпионлик ва кубок олиш. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика