UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Сергей Лушчан матбуот анжуманида Сардор Рашидов қачон сафга қайтишини айтди Янгиликлар

Сергей Лушчан матбуот анжуманида Сардор Рашидов қачон сафга қайтишини айтди

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан (2:2) сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.




Лушчан: "Вазиятлардан фойдалана олмаган навбатдаги ўйинимиз... Жуда катта устунликка эга бўлдик, аммо пенальти ва битта ҳарши ҳужум ортидан иккита гол ўтказиб юбордик. Вазият яратамизу, бироқ ундан фойдаланмаймиз".

- Тожиддиновда бугунги баҳсда ҳаяжон сезилди ва у кўплаб хатоларга йўл қўйди.

- Мессида ҳам ҳаяжон бўлади. Йигит яхши футболчи, асосий мақсадимиз таркибни ёшартириш ва келаси мавсум таркибда 90% тарбияланувчиларимиз тўп тепиши. Афуски, трансфер бани туфайли таркибни кучайтира олмадик. Иккинчи сабаб: Маҳаллий футболчиларнинг барчасида шартнома бор. Тожиддинов иқтидорли йигит, унда ҳаяжон кўрмадим.

- Лушчан жамоа билан неча йиллик битим имзолади ва унинг олдига қандай мақсадлар қўйилди?

- Аввалги мураббий олдига қандай мақсадлар қўйилган бўлса, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ҳар бир баҳс биз учун охиргиси. Шартномамга келадиган бўлсак, у йил охиригача.

- Таркибни ёшартирмоқчи экансиз, Намангандаги қисқа вақтингиз ичида вилоятдаги бошқа жамоалар, академияларга бориб, ўйинларни кўрдингизми?

- Албатта, 2-3 марта бордим, қуйи лигалардаги баҳсларни кузатяпман. Наманганда иқтидорли йигитлар кўп, фақат муаммо шундаки - агентлар йигитларни... Олий лиганинг кўплаб жамоаларида етакчи ролларда наманганликлар бор, нега улар "Навбаҳор"да эмас? Буни кимдир тушинтириб бера оладими. Уларни олиб келолмаймиз, футболчиларнинг шартномаси бор.

- Жамоа бугунги баҳсда кўплаб вазиятлар яратди, аммо якунлашда муаммолар бўлди. "Навбаҳор"га нима етишмаяпти?

- Ўйинни рақибдан келиб чиқиб ташкил қиламиз, улар ҳам шундай. Кейинги рақиб ҳам сюрпризлар тақдим қилиши мумкин. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун Рашидовдек ўйинчи керак. 2-3 кишини алдаб ўта оладиган ва гол урадиган футболчи етишмади. Ҳозирча бори билан ишлаяпмиз, аммо улар ҳам аста-секинлик билан кучайиб боришяпти. Ҳал қилиш керак бўлган муаммолар бор, бироқ ҳаммасини бир уринишда ҳал қилолмаймиз.

- Рашидов ҳақида гапирдингиз, Сардор Рашидов ва Иброҳим Йўлдошевларнинг тикланиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Йўлдошев? Уни кўрганим йўқ, хабарим йўқ. Табатадзе ҳозир индивидуал тартибда даволаняпти. 1 ойда у умумий гуруҳга қайтади деб ўйлайман. Рашидов операция қилинди, бугун суҳбатлашдим. У 1-1.5 ойлардан сўнг умумий гуруҳга қўшилиши мумкин. Бор футболчилардан фойдаланамиз.

- Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди ва навбатдаги баҳс "Пахтакор" билан экан.

- Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ, мен учун ҳар бир баҳс худди охирги ўйиндек. Жадвалга ҳам қарамайман. Ҳар бир ўйинни сўнгги учрашувдек кўраман.

- "Навбаҳор" яна очко йўқотди. Вазиятлардан фойдаланишга нима ҳалал беряпти?

- Ҳеч нарса. Бизга маҳорат етишмаяпти. Ҳозирча бу йигитларда маҳорат йўқ. Улар гол уриши учун 10та вазият керак бўляпти. Бизга эса 1та вазият ва 1та гол керак. Айнан шунинг устида ишлаяпмиз. Бу туғма бўлмайди, ишлаш керак. Бор вазиятларнинг 30%дан фойдаланишга умид қиламан. Ҳозирча 10%дан фойдаланяпмиз. Лобановский бир пайтлар ушбу гапни айтган эди: "Жамоа билан танишиш учун 3 ой керак, футболчиларнинг психологияси ва сифатини билиш учун 6 ой, янги жамоа яратишга эса 3 йил керак". Ҳозир вазият шундай.

- 2021 йилнинг май ойида "Шахтёр Солигорск"га кетдингиз. Қайтганингиздан сўнг аввалги футболимиз билан ҳозиргисини фарқи борми?

- Терма жамоа муваффақиятига қаранг. Олимпия терма жамоаси Олимпиадага йўл олди, бу жуда катта ғалаба. Ёшлар Осиё чемпиони бўлишди. Ўзбекистон Россия каби катта мамлакат эмас, лекин йигитлар Олимпиадада қатнашишди. Ўз вақтида биз катта турнирларга чиқа олмаганмиз. Шароитлар ўзгарган, бизнинг вақтимизда майдонлар лой бўларди. Футбол ўсяпти. Футболчиларнинг маҳоратига келадиган бўлсак, Шквирин, Қосимов, Фёдоров, Кечинов каби ўйинчилар бўларди. Ҳозирчи, ҳозир ҳам 3-4 нафар футболчини санай оламиз. Ҳар бир даврнинг ўз юлдузлари бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида ўйнашга муносиб.

- Ёзги трансфер ойнасида легионерларга тақиқ бор эди. Дарвозабонлар бўйича Санжар Қувватов ва Элдор Суюновдан бошқа танловлар йўқмиди?

- Ўйнашни истамайдиган футболчини ушлаб тура олмаймиз. Фақат улар розилик беришди. Мен танлаган вариантни "Навбаҳор" "кўтара" олмаса керак. Клубсиз ва хоҳиши бўлганларни танладик.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика