UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 0:1 (матнли трансляция)  12 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  6 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  7 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  2 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  23 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
"Ниҳоят ғалаба қозона олдик. Бундан ҳам яхши ўйинларимиз бўлганди. Бугун ўйинимиз яхши чиқди. Натижа ҳам келди. Катта байрам, Шомуродов бугун гол урди, ниҳоят. Бугун яхши ўйин бўлди, мухлислар бизни қўллаб туришди", - дейди Лушан.

"Бу ғалабани уч йил кутгандик. Бу мавсумда ОЧЛдаги ўз майдонимиздаги охирги баҳс эди. Ғалаба қозонмасак бўлмасди", - дейди Шомуродов.

- Жамоада босим бўлмагани сизларга ёрдам бердими?
Элдор Шомуродов:
- Таркибимизда ёшлар кўп. Босим бўлмагани албатта бизга қўл келди.

- Ўйиндан олдин мураббий қандай кўрсатма берди?
Элдор Шомуродов:
- Ҳар бир ўйиндан олдин бўлгани каби тушиб ўз имкониятларимизни намойиш этишни айтди. Халқимиз, мухлислар учун ғалаба қозонишимиз керак эди.

- Сизни амакаингиз ҳам футбол ўйнаган. Улардан маслаҳат олиб турасизми? 

Элдор Шомуродов:
- Албатта улардан керакли танбеҳлар ва маслаҳатларни олиб тураман.

- Сиз кўп бор айтгансиз, 26 ёшгача бўлган ўйинчи футболчи эмас деб. Бундан ёш футболчилар хафа бўлишмайдими? Ёки бу сизнинг тактикангизми?
- Йўқ. Мени кимдир яхши кўриши керак эмас. Мен бу ерга ишлаш учун келганман. Ёш футболчилар 26 ёшдан кейин футболчига айланишлари бу факт, буни мен ўйлаб топмаганман. Агар 22 ёшли ўйинчи бўлди мен футболчи бўлдим деб тўхтаб қолса у кейинчалик йўқ бўлиб кетади. Бундай мисоллар жуда кўп.

- Рақиб мураббийи сизнинг жамоа урган голни кутилмаган деб атади...
- Ҳамма голлар кутилмаган бўлади (кулади). Ҳеч қачон бизга ҳам кутилган гол урилмаган.

- Отабек Шукуров ҳимояда мажбуран ўйнаяптими?
- Ҳа. Ҳимояда футболчиларимиз кам. Мичич ҳозир ўзидан кутилган ўйин кўрсата олмаяпти. Ҳозирча Шукуров ва Ашурматов тандеми ёмон кўринмаяпти. Мирабдуллаев қайтишини кутаяпмиз. Унинг юраги билан муаммо бўлди. Энди жароҳат олди. У Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика