UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Сергей Лушан: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эмас" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эмас"

"Бунёдкор" - "Металлург" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.


"Биринчи тайм жуда қийин кечди. Ўйинга тайёрлаган режамизни тўлиқ амалга ошира олмадик. Бунга рақиб йўл қўймади. Иккинчи бўлимда ёшлар майдонга тушишди ва стандарт вазиятидан гол урдик. Умуман олганда ўйиндан кўнглим тўлмади. Учрашув натижаси аксинча ҳам бўлиши мумкин эди. "Металлург"да ҳам гол уриш учун вазиятларга юзага келганди. Бироқ улар гол кирита олишмади. Қийин бўлсада, бугун муҳим ғалабага эришдик ва натижадан кўнглим тўлди. "Металлург" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади. Уларнинг ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш осон бўлмаслигини олдиндан билардим. Биз ҳали ўйин чуқур таҳлил қиламиз ва ким қаерда хатога йўл қўйганини кўриб чиқамиз. Рустам Ашурматов? Бу ҳимоячи юқори истеъдод соҳиби. Бу футболчи кундан-кунга ўйинини шакллантириб бормоқда. Баъзи ёш футболчилардек осмонларда учиб юргани йўқ. Рустам Ашурматовни порлоқ келажак кутмоқда", - дейди Сергей Лушан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика