Сергей Лушан: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман"
28 окт 2016 19:22
Янгиликлар
Сергей Лушан: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман"
- Бу баҳс биз учун жуда қийин кечди. Тиғиз тақвимдаги ўйинларда бир таркиб билан ўйнаш бизга катта қийинчиликлар туғдирмоқда. 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва бу ҳозир энг муҳими. Натижадан хурсандман.
Жамоа жуда чарчаб қолган. Кўплаб футболчиларимиз жароҳат туфайли сафдан чиқишган. Захирадан ҳам ўйинга футболчи қўшиш имконияти деярли йўқ.
Гадоев нега майдонга тушмаяпти? Гадоев яхши футболчи. Унинг учрашувда иштирок этмаётганига сабаб йўқ. Шунчаки бугун тактикадан келиб чиқиб ўзгаришларин амалга оширдим. Шоҳруҳ Гадоев ҳужумда жуда зўр, фаол ўйнайди. Аммо тўп учун курашларда, ҳимояга қайтиб ўйнашда суст ҳаракат қилади. Шу боис унинг хизматидан бугун фойдаланмадим.
Ёшларимиз куни кеча чемпионликни қўлга киритишди. Энди кейинги ўйинларга ёшлар жамоамиздан ҳам футболчиларни танлаб оламиз. Бошқа иложимиз йўқ.
Бугун куч тежаб ўйнаганимиз йўқ. Чунки тежайдиган куч-қувват қолмаган футболчиларда.
Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини? Менга қолса бу тўқнашувда жамоалар жанговор дуранг қайд этишгани маъқул.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар