UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  15 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  15 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш" Янгиликлар

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"

​Тез орада Тошкентда CAFA U-17 мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда мамлакат шарафини Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Сергей Чигодаев мусобақага тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- Нега айнан сизнинг жамоангизни танлашди? Ахир бу U-17 турнири, сизнинг жамоангиз эса бир ёш кичкиналардан иборат...

- Билишимча, барча U-16 жамоаларини олиб келган. Эҳтимол, мусобақанинг аввалги номи сақлаб қолингандир. Ҳамма термаларда 16 ёшдан кичик футболчилар бўлса керак.

- Жамоангизнинг CAFA U-17 Кубогидаги мақсадлари қандай? Уйдаги мусобақада ғалаба қозониш шарт деган вазифа қўйилганми?

- Раҳбарият олдимизга ҳеч қандай жиддий вазифа қўйгани йўқ. Биз учун ҳозир энг муҳими: рақобатбардош жамоа тузиш, яхши селекcия ўтказиш ва шу ёшда энг кучли футболчиларни йиғиш. Бу биз учун яхши синов, чунки CAFA U-17, иштирокчилар рўйхатига назар ташласангиз, деярли U-17 Осиё Кубогининг мини-версиясига ўхшайди. Ҳамма яхши жамоалар, муносиб рақиблар. Бу биз учун мураббий ва футболчилар учун ҳам яхши синов бўлади.

- Сиз таркиб ҳақида айтиб ўтдингиз. Жамоангиздан Ўзбекистон U-17 терма жамоасига ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги учун икки нафар футболчи – Алиев ва Ҳакимов жалб қилинди. Улар бир ёш катта жамоада ўйнаб, турнирда ғолиб чиқишди. Келаси йили, кетма-кет иккинчи марта бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубогида улардан умидвормисиз?

- Биз уларга ишонамиз, албатта. Улар 2008 йилда туғилган жамоага ёрдам беришди, умид қиламанки, улар ўз ёш тоифасига ҳам кўмаклашишади. Бироқ биз U-17 Жаҳон чемпионатидан кейин уларга умид боғлаймиз. Ҳозир уларга тегмаймиз ёки безовта қилмаймиз.

- Турнирга тайёргарлик борасида қандай шароитлар яратилди?

- ЎФА раҳбарияти биз учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилди: биз яхши меҳмонхонада яшаймиз, табиий майдонларда машқ қиламиз. Йигитлар буни қадрлашади. Улар бундай шароитда яшаш ва машқ қилишдан хурсанд эканликлари аниқ. Бундай муносабатни кўрганингизда кайфиятингиз дарҳол яхшиланади. Фақат майдонга чиқиб, нималарга қодир эканимизни исботлашгина қолди.

CAFA U-17 24-31 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Барча ўйинлар "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ва Афғонистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Қура ташлаш маросими 23 май кунига белгиланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика