Сергей Арсланов: "Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз"
12 авг 2023 22:34
Янгиликлар
Сергей Арсланов: "Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз"
Сергей Арсланов: "Биз учун ҳар бир очко ҳаводек муҳим. Бугунги баҳсда футбол эстетикаси ҳақида гапириш қийин. Йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз".
- Достон Турсунов Шотландия клубида кўрикда эди. Бугун эса у майдонга тушди...
- Достоннинг техникаси кучли, футбол интеллекти баланд. Агентлар буни пайқашди. Айни дамда ўзбек футболчиларига бўлган талаб анча ошган. Бу миллий футболимиз, Суперлигамиз ўсаётганидан далолат беради. Ҳа, Турсунов бориб келди, у мураббийга ёқди. Келаси йил уни Европада кўрамиз деб умид қиламиз.
- Танаффусдан сўнг "Турон" "портловчи" ўйин намойиш этиб, ҳимояга катта босим ўтказди. "Сурхон" бунга тайёрмиди?
- Ҳа, тайёр эдик, чунки "Турон" ҳисобда ортда қолаётгани учун катта куч билан ҳужумга ўтишини билардик. Рақибга кўп зонани топширганимиз ягона муаммо бўлди, бироқ тўп учун ҳаводаги курашларда йигитлар яхши ҳаракат қилишди.
- Дарвозабонимиз Артём Потапов "қуруқ" ўйинлар сони бўйича Суперлигада 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу унинг маҳоратими, ҳимоя қўрғонининг кучими ёки иккиласи биргаликда?
- Футбол жамоавий спорт тури. У соатга ўхшайди. Соатнинг бирор қисми бўлмаса, у ишламайди. футболда ҳам шундай. Ҳа, Потапов ўзини ҳақиқий профессионаллардек тутяпти. Борини бериб ишлаяпти. Лекин шу ўринда жамоага ҳам раҳмат айтиш керак. Йигитларнинг бари биргаликда ҳаракат қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар