Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади
03 янв 17:03
Янгиликлар
Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади
"Сўғдиёна" матбуот хизмати мураббий Сергей Арсланов жамоада иш бошлаганини маълум қилди.
"Сўғдиёна" ўз сафига тажрибали ва маҳоратли мутахассисни қўшиб олди. Клуб ва Сергей Арсланов ўртасидаги меҳнат шартномаси 2026 йил якунига қадар имзоланди.
Фаолияти давомида Сергей Арсланов "Дордой" клубида бош мураббий, "Сурхон" клубида бош мураббий ҳамда "Нефтчи" жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
Эътиборлиси, Арсланов 2021–2022 мавсумида Қирғизистон Суперкубоги соҳиби бўлган.
Шунингдек "Нефтчи" клуби билан 2025 йилда чемпионликни расмийлаштирган.
"Сўғдиёна" футбол клуби Сергей Арслановга янги мавсумда улкан зафарлар ва омад тилаб қолади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар