Сергей Арсланов: "Атайлаб вақт чўзганимиз йўқ. Футболда жароҳатлар бўлиши табиий"
22 окт 2023 22:58
Янгиликлар
Сергей Арсланов: "Атайлаб вақт чўзганимиз йўқ. Футболда жароҳатлар бўлиши табиий"
“Рақиб кучли, савияси ва даражаси юқори бўлган жамоа. Ўйин шунга яраша қийин кечишини билгандик. Рақиб тезкор ҳужумлар уюштиришларини билгандик. Шунга яраша уларга кескин қаршилик қилишни режа қилгандик. Бугун йигитлар ҳарактер кўрсатишди. Ажойиб ўйин кўрсатдик ва бир очко олдик”, - деди Арслонов.
“Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, кўриш мумкинки, кучли бешлик учун исталган жамоада имкон бор. Юқори ўринларда бораётган жамоаларнинг очколари деярли тенг. Шу боис, ҳозир имкониятлар ҳақида гапириш эрта дейиш мумкин. Кучли бешлик учун кураш кескин кечмоқда”.
“Нимели ва бошқа легионер футболчиларнинг шартномалари ҳақида нимадир айта олмайман. Бу клубнинг ички сири. Айтишим мумкинки, биз ҳар қандай келишув ва музокараларга доим очиқмиз”.
“Футболчилар атайин вақт чўзишгандек кўринишган бўлиши мумкин. Аммо, аслида бундай эмас. Мураббийлар штаби майдонда ётган футболчига туриши кераклигини айтди хатто. Футболда жароҳатлар бўлиши табиий. Бунга бошқача назар ташлаш керак. Вақт чўзиш ҳақида умуман ўйламаймиз”.
Фикрлар