UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  4 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   12 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  3 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  29 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  1 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  2 14:28U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ирландияга мағлубиятган учраган ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди  13 12:43"Динамо" 11 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди  1 12:15"Челси" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди  2

"Сергели" "Мустақиллик Кубоги" ғолиби! Янгиликлар

"Сергели" "Мустақиллик Кубоги" ғолиби!

24 сентябрь куни "Сергели" ҳамда "Бунёдкор А" жамоалари ўртасида "Мустақиллик Кубоги"нинг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Муросасиз курашларга бой бўлган баҳсга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Учрашув бошида "Сергели"нинг 29-рақамли футболчиси "Бунёдкор А" жарима майдончасида йиқилди, ҳакам эса бунга ишонмай ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. "Сергели" футболчилари рақиб "Бунёдкор А" бўлишига қарамай, кўпроқ ҳужумга эътибор қаратди. Жамоа сардори Санжар Юлчиев ўзи ҳаракат қилаётган ўнг қанотда рейдлар амалга оширди ва ҳужумлар хавфли тус олишини таъминлади.


Биринчи бўлимда голга тортувчи вазиятлар кўп бўлгани йўқ.

Сариқ карточка олган Тожибоев Равшан иккинчи бўлимда ўзини кўрсата олди. "Бунёдкор А" жарима майдончаси ичида икки футбочини ажойиб ҳаракатлари эвазига алдаб ўтган Равшан дарвоза томон зарба берди ва рақиб посбони тўпни қайтара олмади. Стадионга йиғилган 150га яқин мухлисларнинг деярли барчаси "ГОООЛ!" дея бақириб юборди. "Бунёдкор А" бош мураббийи мувозанатни тиклаш учун ўзгаришлар амалга оширди.


"Қалдирғочлар" ҳисобни тенглаштириш учун кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди, аммо "Сергели" футболчиларининг ҳимоядаги ишончли ўйини бунга имкон бермади.

Ҳакам учрашув якунланишини билдирувчи хуштагини чалганидан сўнг кўплаб мухлислар майдонга тушиб кетишди ва ғалабани футболчилар билан нишонлашди.


Шундай қилиб, "Сергели" жамоаси "Мустақиллик Кубоги" соҳибига айланди.



"Сергели" - "Бунёдкор А" 1:0

Гол: Тешабоев Равшан 59.

"Сергели": Ботиров Обид, Мўйдинов Илёс, Усмонов Миртемир, Қорабоев Элбек, Туропов Даврон, Каримов Шаҳзод, Муҳамедов Абдулла, Илҳомов Маъмур, Хотамбоев Достон, Тешабоев Равшан, Юлчиев Санжар.

Захира: Юлдашев Сардор, Хайдаров Баҳодир, Муратов Ботир, Ахунбоев Алишер, Эргашев Хумоюн, Садуллаев Нодир, Рўзметов Тохир.

"Бунёдкор А": Қиличев Жавоҳир, Аҳмаджонов Хожиакбар, Жўрабоев Алижон, Суюнов Миржалол, Мирзааҳматов Раҳматилла, Ҳакимжонов Орифжон, Абдумаликов Абдужалол, Жуманкулов Аббос, Абдусаломов Жаҳонгир, Носиров Аббос, Турдибоев Нуриддин.

Захира: Муҳриддинов Дилмурод, Ахадов Зиёвуддин, Маметов Асадбек, Холмуҳаммедов Афзал, Мирхосилов Шаҳзод, Абдунабиев Билол, Абдуҳамидов Камрон.

Учрашувда олинган энг сара суратларни бу ерда томоша қилишингиз мумкин: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика