UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Сергей Рекун: "Машғулотлар кучайтирилган режимда давом этмоқда" Янгиликлар

Сергей Рекун: "Машғулотлар кучайтирилган режимда давом этмоқда"

Шу кунларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда.
Шерлар йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувини Россия биринчи дивизиони вакили "Нефтехимик"ка қарши ўтказиб, дуранг натижа қайд этишганди. Режага кўра, илк хориж йиғинидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эртага Польшанинг "Ягеллония" клуби билан ўтказилади. Бу жамоа айни пайтда мамлакат Экстраклассасида (олий лига) 9-поғона бормоқда.

Биз машғулотлар қандай давом этаётгани ҳақида маълумот олиш учун "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сергей Рекун билан боғландик.

Сергей Рекун: "Машғулотлар жуда қизиқарли ва шу билан бирга кучайтирилган тартибда олиб бориляпти. Кўз тегмасин, жамоадаги ички муҳит аъло даражада. "Нефтехимик" билан бўлиб ўтган ўйинга келсак, учрашув оғир кечди. Сабаби шундаки, машғулотларда жисмоний юкламаларга кўп эътибор қаратиляпти. "Нефтехимик" яхши савиядаги жамоа экан. Ҳар бир чизиғида тенг кучли футболчилар жам бўлган. Хоҳ у ўртоқлик бўлсин, хоҳ расмий учрашув, биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз. Бу ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Лекин бу футбол, унда ҳамиша ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Ишончим комил, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Куни кеча сафимизга Артем Филипосян келиб қўшилди. Камол ака (Камолиддин Тожиев назарда тутилган) ва Егор ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Улар "Пахаткор" учун янги ўйинчилар эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика