Сергей Лушан: "Рақиб жамоа ғалабага лойиқ эди"
07 ноя 2014 16:28
Янгиликлар
Сергей Лушан: "Рақиб жамоа ғалабага лойиқ эди"
"Бунёдкор" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
"Аввало рақиб жамоани чемпионлик билан ва бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар бунга ҳақли тарзда эришишди. Биз бугун биринчи бўлимни яхшироқ ўтказдик. Лекин футбол бир таймдан иборат эмас. Камчиликларимиз борлиги сезилиб қолди. Бундай жамоаларга қарши ўйин орқали футболчиларимизнинг тажрибаси ошиб бораверади. Бу ўйин финал олдидан бизга катта мактаб бўлди дея оламан. Ҳар бир ўйин аслида тажриба мактаби ҳисобланади", - дейди Сергей Лушан.
Фикрлар