UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  47 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158

Сергей Лушан: "Ғалаба футболчиларники, мағлубият эса меники" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ғалаба футболчиларники, мағлубият эса меники"

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилмади. Шунга қарамасдан, “қалдирғочлар” устози Сергей Лушаннинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Умуман олганда, учрашувни ёмон ўтказмадик. Лекин ўзига яраша камчиликларимиз ҳам кўзга кўринди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз кўрсатган ўйин ёқди. Биринчидан, ҳисобда ортда бориб, кейин кучли ирода намойиш этган ҳолда иккита гол урдик. Иккинчидан, майдондаги футболчиларимиз мураббийлар штаби кўрсатмаларини яхши бажаришди. Иккинчи бўлимда эса қарши ҳужумда вазиятлар яратмоқчи эдик. Шу боисдан ҳам захирадан тезкор ўйин намойиш этадиган ҳужумкор ўйинчиларни туширдик. Бу режамиз ҳам иш берди. Яъни вазиятлар кўп бўлди. Лекин яратилган имкониятлардан оқилона фойдалана олмадик. Лекин биз яхши ва тўғри йўлдамиз. Футболчилар секин-аста мен истаган ўйинни намойиш этишмоқда, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Бунёдкор” футболчилари гол ўтказиб юборгач тушкунликка тушишгани йўқ. Аксинча, характер кўрсатишган ҳолда иккита гол уришди. Ўтказиб юборилган голдан кейин алоҳида кўрсатмалар бердингизми ёки...

- Ҳа, ўйин стартидаёқ пенальтидан гол қўйиб юбордик. Лекин тушкунликка тушганимиз йўқ. Шогирдларимнинг руҳий ҳолатини жуда яхши биламан. Мен футболчиларга доим таъкидлаб келаман: мағлубият меники, ғалаба эса сизларники деб.

- “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганингиздан кейин “Олмалиқ”қа қарши 3та ўйин ўтказдингиз. Рақиб ўйинида ўзгаришларс ездингизми?
- Ҳеч бир мураббий рақиб жамоа ҳақида батафсил гапира олмайди. Чунки у ердаги муҳит, тайёргарлик жараёни ва бошқа ҳолатлар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмай туриб, бирон нима дейиш қийин. Лекин майдонда кўрсатилган ўйин борасида “Олмалиқ” ҳар доим ҳам хавфли рақиб бўлиб келган. Жамоа устози бир неча йиллардан буён пойдевори кучли бўлган аҳил жамоани шакллантирмоқда. “Олмалиқ” сафида юқори савиядаги футболчилар ҳам етарли топилади.

- “Бунёдкор”нинг яънги аъзолари – Самир Бекрич, Иван Милошевич ва Шукурали Пўлатовнинг ўйини борасида қандай фикрдасиз?
- Бу футболчиларнинг потенциали юқори эканлигига шубҳам йўқ. Лекин ҳозирги ҳолатда улар мен истаган ўйинни намойиш эта олишмаяпти. Бекрич, Милошевич ва Пўлатовнинг сафимизга қўшилганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Қолаверса, иккинчи давра учрашувлари ҳам эндигина старт олди. Ишонаманки, бу футболчилар секин аста ўзларини узоқ йиллардан буён “Бунёдкор”да фаолият юритаётгандек тута бошлашади. Лекин бир нарсани айтиб ўтмоқчи эдим. Бекрич ва Милошевич ҳозирги ҳолатида ҳам олий лигадаги энг яхши легионерлардан бири, дея оламан. Бугунги кунда олий лигадаги энг кучли хорижлик футболчи деб фақатгина Шакер Зуагини айтган бўлардим. У ҳақиқатдан ҳам ўзини оқлаяпти – ҳақиқий профессионал ва етук даражаги футболчи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика