UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  61 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Сергей Лушан: "Биз ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмагандик" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Биз ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмагандик"

ОЧЛнинг 4-тур ўйини "Лаҳвия" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
"Лаҳвия"ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, уларга тез орқада Қатар чемпионлигини расмийлаштиришларини тилаб қоламан. "Лаҳвия" жуда яхши ва тартибли жамоа саналади. Лекин уларни биздан устун дея олмайман. Бу баҳсга тайёргарлигимиз ўзим кутган даражада бўлмади. Аввалига 18, кейин Доҳага учишдан олдин сўнгги кунгача 15 нафар футболчисиз тайёрландик. Бу катта йўқотиш. Ҳаёт давом этади. Энди бор эътиборимизни ички мусобақага қаратамиз. Хатолар устида эса ишлаймиз. Тан оламан, "Ал Жазира"ни жуда катта иштиёқ эвазига ютгандик. Лекин гуруҳдан чиқиш осон бўлмаслигини билардим. Биз ўзимизга янги йўл танлаганмиз. Ёшларни тарбиялаш ва эртанги кунимизга уларни тайёрлаш - бош мақсадимиз. "Лаҳвия" ҳали ўсадиган жамоа ва ОЧЛда узоқроққа боради деб ўйлайман. Балки улар турнир ғолиблиги учун курашишар. Бизга бироз вақт керак. Вақти келиб ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига катта марраларни забт этамиз. Бу кунлар албатта келади. Акбар Тўраев жуда ажойиб ва иқтидорли дарвозабон. 24-25 ёш дарвозабон учун жуда ёш деб ҳисоблайман. Акбар тез орада терма жамоанинг энг асосий посбони бўлиб етишишига ишонаман. У бугун жуда кўп бор жамоани голлардан қутқарди. Имкониятимиз йўқолган бўлсада, кейинги ўйинларда юртимиз шаъни ва ОЧЛ рейтинги учун очко йиғишимиз учун боримизни берамиз.", - дейди Сергей Лушан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика