UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  5 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Ал Ҳилол" (1:0)га қарши Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйиндан таассуротлар қандай?

— Тарихда биринчи марта ғалаба қозондик, албатта қувончли. Ҳаво совуқ эди, минус ҳарорат, аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Мураббийнинг кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилдик, қаердадир уддаладик, қаердадир йўқ. Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни каттароқ қилмоқчи эдик, аммо мураббийлар, йигитлар, ҳамма бу ҳали бошланиши эканини, жавоб ўйини борлигини билади ва у ерда бир неча баробар оғирроқ бўлади. Сабаби улар уйда ўйнашади, таркиблари тўлиқ бўлади. Бугун асосий таркибда ўйнамаган бўлсам ҳам мамнунман.



— Жароҳатдан тикланганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Иккита расмий ўйинда ҳаракат қилдим, бунга қадар йиғинда эса 5-6та ўйин ўтказдим ва жароҳат безовта қилмаяпти. Ҳозирда жароҳат ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпман ва бу такрорланмаслиги учун машқлар қиляпман.

— Бунга қадар ҳам "Ал Ҳилол"га қарши ўйнагансиз ва гол ҳам ургансиз. Ўша "Ал Ҳилол" билан бугунгисининг фарқи қандай?

— Фарқ яққол кўриниб турибди. Олдин ҳам яхши ўйинчилар бўлган, аммо жаҳон даражасида эмас, Осиё даражасида. Ҳозирги номларни бутун дунё билади. Умуман олганда, нафақат "Ал Ҳилол", балки бутун Саудия Арабистони умуман ўзгарганиб кетган.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика