UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  4 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  29 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2

Сеид Сеидов: "Олий лигада ўйинлар сонини ошириш шарт" Янгиликлар

Сеид Сеидов: "Олий лигада ўйинлар сонини ошириш шарт"

«Бухоро» - «Олмалиқ» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сеид Юсупович Сеидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
“Бугунги ўйиннинг ҳисобидан қониқиш ҳосил қилдим холос. Жамоамнинг ўйини мени қониқтиргани йўқ. Мен умуман футболчиларга тушунмаяпман, вазиятлар бўляпти, лекин фойдаланиш йўқ. “Машъал”га қарши ўйнаганимизда футболчиларда ҳар қалай ҳаракат бор эди, иштиёқ бор эди. Бугун уйда ўйнаяпмиз ҳаракат ҳам йўқ иштиёқ ҳам. Менимча бу руҳий муаммо бўлса керак” - деб гап бошлади Сеидов.

- Иккинчи бўлимда бир йўла уч футболчини алмаштириб қўя қолдиз...
- Ҳа алмаштирдим,уларнинг ҳаракати менга ёқмади. Футболчи деган бош мураббийнинг кўрсатмаларини гап-сўзсиз бажариши шарт, у қандай буюк футболчи бўлишидан қатъий назар, лекин мен бу ерда буюк футболчини кўраётганим йўқ.

- Бугун трибуналардан Анвар Ражабовга нисбатдан кўп шикоятлар эшитилди...

- Ражабов ҳақида умуман гапим йўқ. Унинг эски ўйинлари, ”Бунёдкор” таркибида ўйнаган пайтлардаги ўйини билан бугунгиси орасида осмон ва ерчалик фарқ бор. Ҳа, у ҳаракат қиляпти, югуряпти,мен у ҳаракат қилмаяпти дея олмайман, лекин вазифани амалга ошириш нолга тенг.

Бугунги ўйинда ёшлар ёмон ҳаракат қилишмади, тўғри кўп хатоларни вужудга келтиришяпти, лекин ҳаракат бор ва шу икки голда шу ёшлар хиссаси катта бўлди дейиш мумкин, улар бўлмаганда шуни ҳам уролмас эдик.

- “Бухоро” қолган уч ўйинда бир очко олса, лигада қолиш вазифаси деярли бажарилади...
- Агар биз бир очко илинжида майдонга тушсак, шу очкони ҳам қўлга киритмаслигимиз мумкин. Шу сабабли биз ҳар бир учрашувда майдонга уч очко учун тушамиз, вазифани бажарган тақдирда ҳам биз фақат ғалаба учун майдонга тушаверардик.

- “Бухоро”ни яна учта ўйин кутиб турибди, рақиблар ҳам жиддий “Локомотив, ”Пахтакор”  ва “Динамо” сизнингча жамоа неча очко жамғара олади бу ўйинларда?
- Энди ҳаммамиз ёш бола эмасмиз, ҳамма тушуниб турибти, бу рақиблар орасида фақат “Динамо” бизнинг тенгимиз ва биз фақат шу жамоа билан жиддий “жанг” қилишимиз мумкин. Яна бир вариант бор, бу “Локо”нинг Бухорога қандай таркибда етиб келишидир. Ҳозир улар чемпионликдан деярли маҳрум бўлишди ва бор эътиборларини кубок финалига қаратишар, шунда бизга қарши қандайдир эксперементал таркиб, аралаш таркиб билан келишлари ва бизга қандайдир имконият беришлари мумкиндир, агар улар асосий таркиб билан ташриф буюрсалар, бизга албатта жуда қийин бўлади. Биз қанақадир имконитларга қараб турмасдан, ўзимиз ўйнашимиз керак.

Агар олий лигада қолиш вазифасини бажариб бўлганимизда, мен аллақачон ёшларга имкон бериб, улар билан ишлашни бошлаган бўлар эдим. Шу ёшларни келаси мавсумга тайёрлашни шу заҳотиёқ бошлаб юборар эдим, лекин ёшлар стабил ўйин намоиш этишмайди ва ҳозирги қалтис вазиятда уларни тушуриб катта таваккал қилиш тўғри эмас. Мана бугун ёш футболчи Кочневни майдонга тушурдик, унинг оёқлари томири тортишиб қоляпти, бу нимадан далолат беради? У бунақа ўйинларга ҳали тайёр эмас.

- Умид Боқиев, Шукур Жумабоев, Отабек Исроилов, Шерзод Шарипов нега кўринмаяпти?
- Биз уларни жамоадан четлатдик. Сабабини улар жуда яхши билишади.

- Балки уларни мавсум сўнггига қадар олиб қолиш керак эди? Ҳар қалай уларнинг ҳам бола-чақаси бор...
- Мен ўзим футболчи бўлганман, тушунаман улар оила боқиши керак, лекин нега биз улар оиласини боқишлари учун бош қотиришимиз керак? Нега улар ўзлари бу ҳақида ўйлашмайди? Нега қолган футболчилар машғулотларда борини бериб шуғулланишади, керак бўлса оилам деб оғриқлар билан бўлса-да, укол билан бўлса-да майдонда ҳаракат қилишга тайёр бўлишади? Мени кечирасизлару, лекин икки ҳафталаб, ойлаб спортда, хусусан футболда бетоб бўлиш,бу нима деган гап? Жароҳатлар туфайли бўлиши мумкин, лекин ҳа деб шамоллаш ёки бошқа баҳоналар билан машғулотларни ўтказиб юбориш яхши эмас.

Футболда битта машғулотни ўтказиб юборса ёмон, иккита машғулотда қатнашилмаса бу жуда ёмон, учтаси бу фожеа! Энди икки ҳафталаб,ойлаб машғулотларга келмай,мукофот пули ишлаб олишга имконият пайдо бўлганда, яъни  ўйин куни пайдо бўлиб, мен ўйинга тайёрман дейиш тўғрими? Шунинг учун биринчи навбатда улар ўзлари оиласи учун қайғурсин, мен улар учун қайғурмайман.

- Энди мавзудан четга чиқсак, чемпионат якунланиб бормоқда. Кўпчилик мухлислар олий лига форматини ўзгартириш таклифи билан чиқишяпти, сизнинг бу ҳақда мутахасис сифатида фикрингиз қандай?

- Улар тўғри айтишяпти. Олий лигада жамоалар сони жуда кам, сонини ошириш керак, ҳеч бўлмаганда 16-18 тага етказиш керак. Яна бир масала, Европадаги кучли чемпионатларда чемпионат миллий терма жамоалар ўйинларидан қатъий назар тўхтатилмайди. Бу паузалардан клублар жабр кўришяпти, ахир жамоани бир хил спорт формада ушлаб туриш жуда ҳам қийин. Биз машғулотларга зўр бериб, битта ўйинни ўтказамиз,ундан кейин икки ҳафталик пауза,бу паузада нима қилиб юрамиз расмий ўйинларсиз? Мисол жамоа заявкасидан 40-42 футболчи ўтяпти, терма жамоага 2-3 таси жалб этилса, қолган 35-40 та футболчи бундан жабр кўриши керакми?

Менда яна бир жиддий таклиф бор, бу ёшлар лигаси мусобақаси тўғрисида. Россияга ўхшаб ўринбосарлар асосий ўйиндан бир кун кейин ўйнашса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сабабини тушунтираман, асосий таркибда майдонга тушмаган футболчилар келаси куни ўринбосарлар таркибида майдонга тушади. Ҳозир бизда нима қилиняпти, ўринбосарлар таркибидан баъзи футболчиларни асосий ўйинга асраб қолиш мақсадида ушлаб қоляпмиз. Асосий таркиб ўйнаганда вазият шундай бўлиб қолади-ки, ўша футболчи захирадан майдонга тушурилмайди, чунки ўйинчи алмаштириш ўйин тактикасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Натижада нима бўляпти, ўша футболчи на ўринбосарлар таркибида, на асосий таркибда майдонга тушмайди, бунинг устига орада яна икки ҳафталик пауза юзага келса, тасаввур қилинг футболчининг ўйин амалиёти нима бўлади? Эсдан чиқармаслик керак, футболчи учун энг яхши машғулот бу расмий ўйин.

Ҳар йил битта мавзу кўтарилади,жамоалар сонини ошириш керак, ошириш керак, лекин бу нарса қилинмаяпти. Тўғри, сифатсиз жамоаларни кўпайтиришни хоҳламаётгандирлар, лекин бир нима қилиш керак, ўйинлар сонини ошириш керак” - дея ўз фикрларини якунлади Сеидов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика