Сауль: "Атлетико" тарих такрорланишига муносиб эмасди"
29 май 2016 15:18
Янгиликлар
Сауль: "Атлетико" тарих такрорланишига муносиб эмасди"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финал баҳси ҳақида фикр билдирди.
"Жамоа ва мухлислар билан фахрланаман. Курашда бор кучимизни ишга солдик. Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. "Реал" пенальтилар сериясидаги омад туфайли ғалаба қозонди. Рақиб илк 15 дақиқаликда яхши ўйнади, аммо кейин ўзимизга келиб олдик ва иккинчи бўлимда "Атлетико" устун эди. Баҳсни ютишга ҳаракат қилдик ва бизда Гризманн томонидан тепилган пенальти ҳам бор эди.
Жуда аламли. Жамоа тарих такрорланишига муносиб эмасди. Бу воқеа икки марта содир бўлиши жуда оғриқли. Аммо биз қайтамиз. "Атлетико" ўзига бўлган ишончни йўқотмайди ва ишлашда ҳамда курашишда давом этади" - дейди Сауль.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар