

"As" хабарига кўра, "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью янги мавсум олдидан жамоа марказий ярим ҳимоясини айнан Сауль орқали кучайтириш ниятида.
27 ёшли ярим ҳимоячи римликларнинг асосий мақсадига айланиши кутилмоқда. Клубдагилар футболчининг атрофидагиларидан маслаҳатлар олмоқда.
"Рома" сотиб олиш шарти билан Саулни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Рим клуби ижара учун Мадрид клубига 8 миллион евро тўлаб бериш ниятида.
Ўтган мавсумда испаниялик футболчи "Челси" таркибида АПЛнинг 10 ўйинида қатнашди.



